Гидрофталм (гидро... ва юн. опҳтҳалмос —кўз) —болалардаги туғма глаукомаца кўз ичи босимининг ортиши сабабли кўз соққасининг чўзилиши ва катталашуви. Кўз мугуз пардасининг диаметри катталашади, чўзилган склера кўкимтир рангда бўлади. Кўрув нерви атрофияси ривожланиши сабабли кўриш ёмонлашади. Жарроҳлик усули билан даволанилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил