Гидромодул (юн. ҳйдор —сув, лот. модулус — ўлчов) — муайян вақт давомида 1 га экинини суғоришга сарфланадиган ўртача сув миқдори. Т.(қ) 1 га ерга л/сек ҳисобида ифодаланади. Суғориладиган дала Гидромодул—бевосита суғориладиган пайкалга берилган сувнинг ўртача миқдорини билдиради.

Суғориш тармоғидаги сув сарфини топиш учун барча сув бериш Гидромодуллари аниқланади ва суғориш тармоғининг иш жадвали режаси ёки системанинг сувдан фойдаланиш режаси тузилади. Жадвалда ҳар бир экинга алоҳида сув бериш Гидромодулининг катталиги кўрсатилади. Бу жадвал маълумотлари асосида вертикал ўқ бўйича қ нинг, горизонтал ўқ бўйича қийматлари белгиланиб, Гидромодул графиги чизилади. Графикни тартибга солиш ёки тўлдириш учун ҳар бир экин кўтарадиган чегараларда сув бериш даври давомийлиги ўзгартирилади; баъзида эса сугориш нормаси сақланган ҳолда сув бериш нормаси ўзгартирилади. Ғалла-ғўза-беда алмашлаб экиш экинлари учун Гидромодул неттонинг тахминий кўрсаткичлари қишлоқ хўжалиги экинлари грунт сувлари намидан фойдаланмайдиган шароитларда Ўрта Осиё минтақаларида 1 га учун максимал Гидромодул нетто 1,05—0,8 л/с (жан. раёнларда кўпроқ, шим. раёнларда камроқ).

Машарип Бақоев.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил