Gidronefroz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Гидронефроз (гидро... ва юн. непҳрос —буйрак) —буйрак истисқоси. Буйрак жоми ва косачаларининг кенгая бориши натижасида буйрак ўлчамининг катталашавериши билан намоён бўлади. Асосан буйрак жомининг сийдик найига ўтиш қисмида (пиелоуретерал сегмент) механик тўсиқ борлиги Г.га сабаб бўлади. Шу соҳада тош туриб қолиши ёки ўсма пайдо бўлиши ҳам Г.га олиб келади. Г. чақалоқларда ҳам, кексаларда ҳам учрайди. Бу асосан механик тўсиқнинг каттакичиклиги ва тўсилиб қолган соҳанинг қанчалик торайганлигига боғлиқ. Г.да болалар баъзан безовта бўлиб, қорни ёки киндик атрофи симиллаб оғрийди. Катта ёшдагиларда эса Г. бор тарафдаги бел соҳаси увишиб, оғрийди, вақт-вақти билан оғриқ кучайиши ҳам мумкин. Сийдикда лейқоцитлар, баъзан эритроцитлар пайдо бўлиб, вақт ўтган сари сийдик зичлиги камая боради. Беморнинг қорни пайпасланганида буйрак қўлга уннаши мумкин. Кечиктирилган ҳолларда эса ҳатто қорин олд девори бўртиб туради. Ултратовуш ташхисда ва экскретор урограммада буйрак косача-жом системаси кенгайганлиги қайд этилади. Ташхис қўйиш кечиккан сари буйрак тобора катталашавериб, ниҳоят суюқлик билан тўла халтачага ўхшаб қолади ва ўз фаолиятини йўқотади. Бу ҳолда жаррохдик усули билан буйрак олиб ташланади.
Классификацияси 1)туг'ма ёки орттирилган 2) то'ла ёки қисман 3)бир томонлама ёки билатерал
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |