Suv bilan davolash
Сув билан даволаш, гидротерапия ёки гидромассаж — даволаш, гигиена ва профилактика мақсадида сувдан фойдаланиш. Бу муолажа қадимдан маълум. ХИХ асрга келиб илмий жихатдан асослаб берилди. Сув билан даволашд. муолажалари душ ванналар, ювиниш, баданни хўл сочиқ билан ишқалаб артиш, бошдан сув қуйиш, ҳўл чойшабга ўралиб ётишдан иборат.
Сув билан даволашд.да теридаги нерв охирлари (рецепторлар)га сувнинг температура, механик ва кимёвий омиллари таъсир кўрсатади. Бу таъсиротлар рефлектор равишда марказий нерв системаси оркали организмнинг барча аъзолари ва системаларида жавоб реаксиясини пайдо қилади. Хусусан, касал аъзода жуда кучли реаксия пайдо бўлади. Гарчи кўпчилик сув муолажаларини уй шароитида мустақил равишда ўтказиш мумкин бўлсада, бироқ уларни фақат врач тавсия этиши лозим. У ҳар бир бемор организмининг функсионал имкониятларига ва реактивлигига мос келадиган муолажаларни танлаб беради. Сув билан даволашд. муолажаларида сув температураси нинг қўзғатувчи таъсири асосий ўринни эгаллайди. Муолажа учун совуқ сув (20° гача), салқин, яъни индифферент сув (20—33°), илиқ (37—39°) ва иссиқ сув (40—42°) ишлатилиши мумкин. Тра омилининг таъсири одам гавдаси билан сув ўртасида иссиқлик энергияси алмашинуви содир бўлишига асосланган. Сув билан даволашд.нинг асосий мақсадларидан бири табиий омиллардан фойдаланиладиган бошқа даво усулларидаги каби организмни тетиклантиришдан иборат. Бунга муолажани тўғри дозалаш йўли билан эришилади.
Терига совуқ ва салқин сув билан таъсир қилинганда ундаги майда томирлар сиқилади, иссиқлик йўқолиши камаяди. Тери томирларининг торайиши қон оқишига қаршиликни кучайтиради, бу эса юрак қисқаришларини тезлаштиради ва зўрайтиради, қон босими бир оз ошади. Совуқ сув нерв системасига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Бунда тери оқаради ва ушлаб кўрилганда совуқ туюлади (реаксиянинг биринчи фазаси). Совуқ сув билан таъсир қилиш давом эттирилаверса, терининг торайган томирлари кенгаяди, бунда томирлар девори мускулатураси тонуси ошади ва қон оқими тезлашади. Бу организмнинг иссиқлик йўқотишига ва моддалар алмашинувининг кучайишига олиб келади. Тери қизаради ва ушлаб кўрганда илиқ туюлади (реаксиянинг иккинчи фазаси). Бемор илиб, жуда роҳатланади, енгил тортади ва тетик бўлади. Совуқ ва салкин сув таъсирини механик таъсирот — ишқалаш, уқалаш билан қўшиб олиб борилса, роҳатбахш сезги пайдо бўлади.
Индефферент, яъни гавда температурасига яқин температурадаги сув тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, бироқ муолажанинг узоқ давом этиши одамни хрлдан тойдиради.
Илиқ сув нерв системасини тинчлантиради ва уйқунинг яхшиланишига ёрдам беради.
Иссиқ сув таъсирида дастлаб тери томирлари қисқа муддатга тораяди. Бунда юрак уриши тезлашади, кон босими бир оз ошади, кўп тер чиқади. Кейин тери томирлари жуда кенгайиб кетади, бироқ тана анча иссиқ сув ичида бўлганидан иссиклик ажралмайди. Бу муолажада юрак томир системасига зўр келиши сабабли қон айланишининг бузилиши, стенокардия, гипертония касаллигида, шунингдек, рўйи рост атеросклерозда иссиқ сув муолажалари буюрилмайди.
Сув билан даволашд.да температура таъсирини, муолажа давомлилигини, таъсир этиш майдонини ўзгартириш йўли билан организмнинг қатор аъзолари ва системаларида турли реаксияларни пайдо қилиш мумкин.
Сув билан даволашд. муолажаларида температура омили билан бир каторда механик омил — сув босими (умумий ванна қабул қилишда) ва унинг оқимидан ғам (душ, чўмилишда) фойдаланилади. Бунинг таъсирида маълум даражада терида ва ички аъзоларда қон айланиши ўзгаради; тери веналари босилади ва юракка қон оқиб келиши анча ортади ва қорин бўшлиғидан қон оқиб кетиши кучаяди. Зарурат бўлганда (даво мақсадига қараб) механик қўзғатишни қўшимча тазйиқ — уқалаш, массаж ёки сувни тегишли босим остида юборишга имкон берадиган махсус мосламалар қўллаш йўли билан кучайтириш мумкин.
Оддий (чучук) сувнинг кимёвий қўзғатувчи таъсири жуда кам, минерал сувлар, денгиз суви (қаранг Балнеотерапия), шунингдек, даво мақсадида терини таъсирлаш учун моддалар (турли экстратлар ва бошқалар) қўшилган сув анча кучли таъсир кўрсатади.
Сув билан даволашд. организмни чиниқтириш, шунингдек, баъзи касалликларни даволашда яхши наф беради. Мас, совуқ сув билан ўтказиладиган муолажалар нерв ва юрактомир системаси функсиясининг баъзи бузилишларида, моддалар алмашинувини ошириш мақсадида (мас, ёғ босишда) буюрилади. Иссиқ Сув билан даволашд. турли сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади (яна қаранг: Ванналар).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |