Gidroxinon
Гидрохинон (1,4 дигидроксибензол), парадиоксибензол, C6Ҳ4(ОҲ)2 — органик бирикма, икки атомли фенол, рангсиз кристалл модда. Мол. м. 110,11. Суюқланиш температураси 173,8—174,8° (баркарор а-модифика-сия), 169° (беқарор у-модификация), қайнаш температураси 285—287°. Зичлиги 1,36 г/см3 (а-модификация), 1,325 г/см3 (у-модификация). Иссиқ сув, спирт, эфирда яхши, бензолда ёмон эрийди. Гидрохиноннинг сувдаги эритмаси ҳавода оксидланади ва қўнғир тусга киради, ишқорий муҳитда оксидланиши тезлашади. Оксидланганда хингидрон ва парахинон ҳосил бўлади. Гидрохинон кучли қайтарувчи бўлганлиги сабабли фелинг эритмасини совуқда қайтара олади. Гидрохинонни биринчи марта 1844 йил немис кимёгари Ф. Вёлер хинондан олган. Саноатда гидрохинон қуйидаги усулларда: 1) анилин сулфатни МпО2 ёки Н2СгО4 иштирокида пара-бензохи-нонгача оксидлаб темир кукунининг сувдаги аралашмаси билан НаҲгО3 иштирокида кайтариб; 2) фенолни 900° да 70% ли Н2О2 билан, 75% ли Н3РО4 ёки 65% ли НСЙУ4 иштирокида гидроксиллаб; 3) 1,4диизопропилбензолни ҳаво кислороди билан оксидлаб ва бисгидропероксидни кислотали муҳитда гидрохинон ва ацетонгача гидролизлаб; 4) фенол ва ацетон таъсир эттириб ва ҳосил бўлган 4-изопропил-фенолни кислотали муҳитда Н2О2 билан гидрохинон ва ацетонгача оксидлаб олинади. Лаб. шароитида гидрохинон парабензохинонни СО2 нинг сувдаги эритмасида кайтариш усули билан олинади. Гидрохинон фотографияда, антиоксидант, органик бўёқлар саноатида ярим хом ашё сифатида ва аналитик кимёда турли элементлар ҳамда бирикмаларни аниқлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |