Гифа (юн. ҳйпҳе — тўқима) — замбуруғларнинг вегетатив танаси — мицелийсини ташкил этувчи, ҳар томонга тарқалган микроскопик ипчалар. Г.лар ҳужайра тўсиқларисиз, яъни бир ҳужайрали (тубан замбуруғлар) ёки кўп ҳужайрали (юксак замбуруғлар) кўринишида бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил