Gifu
Гифу — Япониядаги шаҳар, Хонсю о.нинг ўрта қисмида, Нагара дарёси соҳилида. Гифу префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 410,3 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни. Гифу ипакчилик рнининг маркази. Машинасозлик, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати ривожланган. Шойи тўқиладиган йирик ф-калар, ип газлама корхоналари, авиасозлик заводлари бор. Кустар усулда япон қоғози и.ч. ва қоғоз буюмлар (фонус, ширма, зонт) тайёрлаш билан машҳур. Бу буюмларнинг бир қисми четга чиқарилади. Иқтисод институти (1896), университет бор. Шаҳар 1891 йилда содир бўлган кучли зилзиладан кейин қайта қурилган. Туризм ривожланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |