Гил Трой (1961-йилда туғилган) — америкалик президентларни ўрганувчи тарихчи, сиёсат ва бошқа масалалар бўйича машҳур шарҳловчи. У МcГилл университетининг тарих фани профессори сифатида фаолият юритади. Трой тўққиз китобнинг муаллифи ва иккита китобнинг муҳаррири ҳисобланади. У Тҳе Даилй Беаст[1] газетаси учун унутилган ўтмиш тўғрисида мақола ёзади, давримиздаги воқеаларга тарих нуқтаи назари билан қарайди ва Тҳе Жерусалем Пост газетасининг шарҳловчиси ҳисобланади.

Биографияси

Трой Неw Ёркнинг Қуээнс шаҳрида таваллуд топган. У Дан Трой[2] ва Теви Давид Тройнинг укаси[3]. У Жамаиcа ўрта мактабида ўқиган ва Ҳарвард университетида бакалавр, магистр ва докторлик даражасини олган.

Академик фаолияти

Трой 1988-йилдан 1990-йилга қадар Ҳарвард университетида тарих ва адабиётдан дарс берган. 1990-йилдан бери МcГилл университетида тарих фанидан дарс беради. Трой Америка президентлиги ва Роналд Реаган ва Ҳилларй Cлинтоннинг таржимаи ҳолини ўз ичига олган президентлик сайловолди кампанияси тарихига оид еттита китоб муаллифи ва илгари таниқли тарихчи Артҳур М. Счлесингер, Жр. томонидан таҳрирланган Америкада президентлик сайловлари бўйича тўлиқ маълумотноманинг қайта кўриб чиқилган нашри муҳарриридир. Унинг президентлик ва президентлик сайловлари ҳақидаги кўплаб мақолалари Тҳе Неw Ёрк Тимес, Тҳе Wилсон Қуартерлй ва бошқа газета, журналларда чоп этилган.У икки партиявий сиёсат марказида ташриф буюрувчи олим сифатида, шунингдек, Ҳисторй Неwс Нетwорк маслаҳат кенгашида фаолият юритган. Ҳисторй Неwс Нетwорк платформаси уни биринчи „энг яхши ёш тарихчилар“дан бири деб белгилади[4] ва Маcлеанъс Магазине журнали уни қайта-қайта МcГиллнинг машҳур профессорларидан бири сифатида тан олди.

Трой Сионизм ва Исроил келажаги ҳақидаги мунозараларда таниқли иштирокчилардан эди. У Шалом Ҳартман маркази тадқиқотчиси бўлиб, марказнинг „Исроилни жалб қилиш“ дастурини яратишда ёрдам берган. Унинг бу борадаги мақолалари Тҳе Неw Републиc ва бошқа манбаларда чоп этилган ва Давид Г. Далин Натионал Ревиэw журналида „мазмунли ёзилган, тушунча ва таҳлилларга бой“ дея таърифлаган „Wҳй И ам а Зионист“ ва „Мойниҳанъс Момент: Америcаъс Фигҳт Агаинст Зионисм ас Раcисм“ каби китоблари яратилган[5]. Жеwиш Идеас Даилй журнали Мойниҳанъс Момент асарини 2012-йилнинг „энг яхши китобларидан“ бири деб белгилади.

Шахсий ҳаёти

Трой канадалик кўчмас мулк инвестори Марcел Адамснинг қизи адвокат Линда Адамсга уйланган[6].

Нашр этилган асарлар

Китоблари

Мақолалари

Манбалар

  1. ↑ Трой. „Гил Трой“. ДаилйБеаст.cом. Қаралди: 2015-йил 10-сентябр.
  2. ↑ Зевелофф. „ГСК Снагс Формер ФДА Генерал Cоунсел Дан Трой“. Лаw360.cом. Қаралди: 2015-йил 9-сентябр.
  3. ↑ „Ҳудсон Институте“. Ҳудсон.орг. Қаралди: 2015-йил 10-сентябр.
  4. ↑ ҲНН. „Ҳилларй Родҳам Cлинтон: Поларизинг Фирст Ладй бй Гил Трой“. Ҳисторйнеwснетwорк.орг. Қаралди: 2015-йил 9-сентябр.
  5. ↑ Давид Г. Далин. „А Ман Стандинг“. Тҳе Натионал Ревиэw (2013-йил 11-феврал). Қаралди: 2013-йил 11-феврал.
  6. ↑ „ПрессРеадер“. Прессреадер.cом. Қаралди: 2019-йил 11-май.
  7. ↑ „Гил Трой - Cампаигн Стопс Блог - Тҳе Неw Ёрк Тимес“. Cампаигнстопс.блогс.нйтимес.cом. Қаралди: 2018-йил 23-октябр.
  8. ↑ „Cентер Фиэлд - Жерусалем Пост - Блогс“ (2012-йил 14-октябр). 2012-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-октябр.
  9. ↑ „Тҳе Даилй Беаст“. Тҳе Даилй Беаст. Қаралди: 2018-йил 23-октябр.
  10. ↑ [1] [сайт ишламайди]
  11. ↑ Трой, Гил (2 Фебруарй 2012). „Но, Исраэл Исн'т Турнинг инто ан Иран-Стйле Тҳеоcраcй“. Тҳе Неw Републиc. Қаралди: 23 Оcтобер 2018.

Ҳаволалар