ГИЛБЕРТ (Гилберт) Уилям (1544.24.5, Колчестер - 1603.30.11, Лондон) — инглиз физиги ва сарой врачи. Магнит ва электр ҳодисаларини ўрганиш билан шуҳрат қозонган. "Магнит, магнит жисмлар тўғрисида ва катта магнит — Ер тўғрисида" асарида (1600) Ер катта магнит ҳисобланади. Ернинг магнит минтақалари географик минтақалар билан мос келади, деган фаразларини биринчи бўлиб илгари сурган ва темир шарни магнитлаб, у ҳам Ерга ўхшаб магнит мил (стрелка)га таъсир этишини кўрсатган. У Англияда Н. Коперникнннг гелиоцентрик назариясини тарқатувчиси бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил