Gilmoya
Гилмоя — гил турларидан бири. Монтмориллонитдан иборат. Ўзбекистонда гилмояни гилвата, тоғ ёғи, кўк ширам, соз кесак, тошсовун ҳам дейишади. Гилмоя асосан денгиз ва океан тубларида вулкан куллари ва гилларнинг ишқорли муҳитда физик ва кимёвий ўзгаришидан ҳосил бўлади. Ранги оқ, яшил, кулранг, қўнғир ва ҳоказо. Совунга ўхшаш, юмшоқ, иссиқда тез қуриб, тошга айланади. Сувда ҳажми 2—15 баравар ошади. Гилмоя ҳар хил моддалар, радиоактив элементларни ютиш (адсорбсия) хусусиятига ҳам эга. 1110— 1125° қиздирилса, кўпчиб, ғовакли тош — керамзитга айланади. Гилмоя резина, қоғоз, металлургия, озиқ-овқат саноатида, тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида кўплаб ишлатилади. Гилмоя бўр ва палеоген даври катламларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда 200 га яқин гилмоя конлари борлиги аниқланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |