Глоин ўғли Гимлининг фан-тасвири

Гимли (2879-йил, учинчи давр – тўртинчи даврнинг 120-йилидан кейин Валинорга сузиб кетгани тахмин қилинади) – гном, Ж. Р. Р. Толкиэннинг "Узуклар ҳукмдори" романи бош қаҳрамонларидан бири ҳисобланади, Узук Иттифоқи а'зоси.

Исмининг келиб чиқиши

"Гимли" исми илк бор Берен ва Лютиэн саргузаштларининг энг дастлабки талқини – "Тинувиэл ҳақида ҳикоялар" асарида эслаб ўтилади. Тевилдо ошхонасидаги собиқ маҳбус – қари элфнинг исми айнан шундай бўлган. Кейинчалик бу ном "Узуклар ҳукмдори"даги гномга берилган.

Гимли исми айнан қандай ма'нони билдириши аниқ эмас. Толкиэннинг ўзига таянилса, бу исм ше'рий "гим" сўзидан олинган бўлиб, қадимги скандинав ше'риятидаги "олов" ма'носини англатади[1]. Ўртаер гномлар ан'аналарига мувофиқ, "Гимли" исми "ўзга" исмлар туркумидан саналади, чунки у шимолий (одамлар) тилдан кириб келган ва кхуздул (гномлар ўзларининг асл исмларини бошқа ирқлардан яширишган) тилидаги исм саналмайди[2].

Таржимаи ҳол

Учинчи Даврнинг 3018-йилида Гимли отаси Глоин билан – қирол Даин ИИ маслаҳатига кўра, Саурон Билбони излаб юрганидан уни огоҳлантириб қўйиш учун, шунингдек, нега Билбо Узукни қайтармоқчи эканини билиш ҳамда Сауроннинг элчилари қайца, қандай йўл тутиш кераклигини Элронд билан маслаҳатлашиш мақсадида Ривенделлга йўл олади.

Элронд кенгашида у Узук Иттифоқининг тўққиз а'зосидан бири сифатида танлаб олинади ва 3018-йилнинг кузида жануб томон сафарга отланади. Йўл давомида у элф Леголас билан дўстлашиб олади.

Гимли, Даин давридан буён, Лориэнга кира олган илк гном ҳамдир. Ушбу ташрифидан сўнг, Галадриэл сочлари толасини доим ўзи билан олиб юргани учун Зулф Соқчиси лақабини олади. Галадриэл сочлари толалари Гимлининг илтимоси билан "Ўрмон ва Тоғлар ўртасидаги тоабад дўстлик" рамзи сифатида ҳадя этади[3].

Саруман орклари Узук Иттифоқидаги икки ҳоббитни ўғирлаб кетгач, Гимли бутун Роҳан бўйлаб уларнинг изидан тушади. Ҳелм пастлиги ва Ҳорнбург деворлари яқинида оркларга қарши Арагорн, Леголас ва роҳанлик жангчилар билан бир сафда мардонавор курашади. Ҳорнбург қамали давомида Роҳаннинг бўлажак қироли Эомернинг ҳаётини сақлаб қолади.

Теоден бўлинмаси таркибида энтлар томонидан вайрон этилган Изенгардга боради ва Саруманнинг ҳалокатига гувоҳ бўлади. Эдорасга қайтишда, қўрқувини енгиб, Арагорннинг ортидан Ўликлар Дараси томон йўл олади. Пеленнор далаларидаги жангда қатнашади.

Жасурлиги ва меҳрибонлиги туфайли уни Элфлар дўсти дея атай бошлашади.

Узук Жангидан сўнг Гимли эреборлик гномлар билан бирга Агларонд ғорларига қайтиб, ҳукмронлик қилади. Тўртинчи Даврнинг 120-йилида ҳукмдор Элессарнинг (Арагорн) вафотидан кейин Леголас билан бирга денгиз томон сузиб кетган дея тахмин қилинади.

Гимли гномларнинг энг қадимги сулоласи, Казад-Думнинг илк аҳолиси – Узунсоқоллилардан саналади ва Дуриннинг тўғридан-тўғри авлоди ҳамдир. У саргардонликдаги Траин бошлиқ гномлар Мовий Тоғларда (Эред Луин) манзилгоҳлар ташкил эта бошлаганидан 77 йил ўтиб туғилган. Гимлига Ториннинг Эреборга сафарида қатнашишга унинг гномлар тушунчаси бўйича ҳали ёш эканлиги туфайли (Учинчи Даврнинг 2941-йилида Гимли "бор-йўғи" 62 ёшда бўлган[4]) рухсат берилмайди. Гномлар Якка Тоғни қайтариб олишгач, Гимли отаси билан Эреборда яшай бошлайди.

Қаҳрамоннинг яратилиши

Толкиэн Гимли персонажини ўйлаб юрган вақтда унинг ролини Балиннинг ўғли – Фрар (Бурин) вақтинчалик ўйнаб турган[5]. Шунингдек, муаллифнинг илк ўйларига кўра, Узук Жангидан сўнг Гимли қавмининг бир қисми билан Агларондда эмас, Минас Тирит яқинида жойлашган Оқ Тоғларда яшаши ва ҳар йил Ғорларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиб туриши керак бўлган[6].

Петер Жаcксон режиссорлигида суратга олинган "Узуклар ҳукмдори" филмида Гимли ролини актёр Жоҳн Рҳйс-Давиэс ижро этган.

Манбалар

  1. ↑ «Тҳе Леттерс оф Ж.Р.Р. Толкиэн» эд. бй Ҳ. Cарпентер; 1995, ҲарперCоллинс Публишерс; № 297 Драфц фор а леттер то ʻМр Ранг’, п.382.
  2. ↑ Дж. Р. Р. Толкин. Властелин Колец. Часть 3: Возвращение Короля. Приложение Ф, И. О языках Средиземья.
  3. ↑ «Тҳе Ҳисторй оф Миддле-эартҳ», Волуме ХИИ, «Тҳе Шибболетҳ оф Фёанор»; 1993, ҲарперCоллинс Публишерс, п. 337
  4. ↑ «Унфинишед Талес»; 1998, ҲарперCоллинс Публишерс, пп.435.
  5. ↑ «Тҳе Ҳисторй оф Миддле-Эартҳ» в.ВИ, Тҳе Сторй Cонтинуэд; 1994, ҲарперCоллинс Публишерс, пп.395, 397.
  6. ↑ «Тҳе Ҳисторй оф Миддле-Эартҳ» в.ИХ, Тҳе Энд оф тҳе Тҳирд Аге; 1993, ҲарперCоллинс Публишерс, п.122