Ginkgo
Гинкго (Гинкго билоба) — очиқ уруғли ўсимликлар бўлимининг гингкодошлар оиласига мансуб ҳозирги ягона вакили. Дарахтнинг бўйи 40 м гача, диаметри 1 м гача; ёш ниҳоли баъзи нина баргли дарахтларга ўхшаб кетади, аммо борабора ташқи кўринишдан терак тусини олади. Барглари бандли, елпиғичсимон, ўртасида ўйиғи бор, кузда тўкилади. Гинкго икки уйли ўсимлик, эркак ва урғочи гуллари кичикроқ кўчалаларга тўпланган. Уруғи юмалоқ, данакли мевага ўхшайди. Меваси ва уруғи ейилади. Жан. Хитойнинг баъзи жойларидагина ёввойи ҳолда ўсади. Қримнинг жан.да ва Кавказнинг Қора денгиз соҳилида экилади.
Ўрта Осиёда гинкгонинг барг ва ёғоч қолдиклари юқори перм ва триас даврига тегишли ётқизиқларда топилган. Ҳудудда гинкгонинг 15 дан ортиқтури ўсган. Жумладан 2 тури Жан. Ўзбекистонда, Тожикистон ва Туркманистонда ўсганлиги аниқланган. Гинкгонинг бир қанча турлари Шим. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва деярли қамма давлатларда юра, бўр ва учламчи давр қатламларидан топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |