Гипербола (қизил)
Доиравий конусни унинг икки ясовчисига параллел текислик билан кесишдан ҳосил бўлади. (Конус кесимлари)

Гипербола (қадимги юнонча: ὑπερβολή - ҳйперболе) — икки узлуксиз тармоқдан иборат бўлган 2-тартибли эгри чизиқ. Доиравий конусни унинг икки ясовчисига параллел текислик билан кесишдан ҳосил бўлади. Гипербола текисликдаги М нуқталарнинг геометрик ўрни бўлиб, бу нуқталар билан берилган икки нуқта (фокус)гача бўлган масофалар фарқи (мутлақ қиймати бўйича) ўзгармасдир. Гипербола иккитадан тармоқ, асимптота ва директрисага эта бўлади. Баъзи физик жараёнлар Гипербола асимптоталарига нисбатан тузилган у = ж тенглама билан ифодаланган қонунга мувофиқ содир бўлади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил