Гиперион (юнон мифологиясидаги паҳлавон Гиперион номидан) — Сатурннинг еттинчи (ВИИ) табиий йўлдоши. Америка астрономи Ф. Бонд 1848-йилда кашф этган. Диаметри 350 км; оддий кўзга кўринмайди (уни фақат кучли телескоплар ёрдамида олинган фотосуратларда кўриш мумкин). Сатурндан узоқлиги 1,48 млн.км, сидерик айланиш даври 2 сутка 6 соат 39 мин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил