Гиперонлар (гипер...) — массаси нейтрон массасидан катта бўлган беқарор оғир барионлар. Г. яшаш вақти 10 10 с, яъни ядро вақти (10~23 с) дан анча катта. Лямбда (Л°), сигма (З+, ИП, З"). кси (3-, Ҳ°) ва омега (қаранг) Г.и мавжуд. Г.нинг юқори қисмидаги ишоранинг мутлақ қиймати электрон зарядига тенг электр зарядининг ишорасини кўрсатади. Барча Г. спини 1/2 га тенг, фақат О. ники 3/2. Г. кучсиз ўзаро таъсир натижасида нуклонларга ва енгил зарралар: я-мезонлар, электронлар, нейтринога парчаланади ва узоқ яшайди. Улар Вилсон камерасида из қолдиради. Г. бир неча ГеВ энергияли протон тезлаткичларда олинади. Л0-, З", Е- ёки Қ- зарралар ҳар доим пион ёки нуклон билан бирга пайдо бўлади, шунинг учун Г. ажибзарралар дейилади. Г.нинг ажиблиги яна шундаки, кутилганга нисбатан 1014 марта секин парчаланади. Л°- зарра (гиперон) протон ва пиондан 37 МеВ оғир, у нейтрал, З- зарра (гиперон) Л°- заррадан 78 МеВ оғир, л~ гиперон Л°- заррадан 205 МеВ оғир. Ҳар бир Г.нинг антизарраси — антигиперон мавжуд. Улар Г.дан электр ва барион зарядларининг ишораси билан фарқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил