Гиперосмия (гипер... ва юн. Осме — ҳид, ҳид сезиш) — ҳидга ўта сезгирлик ҳолати. Кўпроқҳомиладорликда кузатилади; бирор касаллик белгиси бўлиши ҳам мумкин. Г.га бурун бўшлиғи шиллиқ пардасидаги ҳар хил ҳидларни аниқловчи ва "тутиб олувчи" нерв толалари ресептор нуқталарининг ортиқча қўзғалиши сабаб бўлади.

.ГИПЕРПАРАТИРЕОЗ [гипер... ва лот. (гландула) паратҳйреоидеа — қалқонсимон без олди бези] — қалқонсимон без олди бези аденомаск ёки гиперплазияси оқибатида келиб чиқадиган эндокрин касаллик. Бунда қалқонсимон без олди бези гормони (паратгормон)нинг кўп ишлаб чиқарилиши калсий ва фосфор алмашинувининг кескин бузилишига сабаб бўлади. Натижада фосфор ва калсий бирикмалари суяклардан ювилиб, суяклар юмшаши, қийшайиши ва синиши, мускуллар заифлашиши, умуртқалар остеопорози, нефрокалсиноз, қон плазмаси ва сийдикда калсий кўпайиб кетиши, руҳий ўзгаришлар рўй беради. Г.нинг айрим шаклида калсий ички аъзоларда, хусусан буйракда йиғилади (буйрак шакли), бунда буйрак ва сийдик йўлларида тош пайдо бўлади. Кўпроқ аёлларда кузатилади. Даво асосан ўсмани олиб ташлаш, суяк шаклида — ортопедик усуллар, буйрак-тош касаллигида жарроҳлик усули қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил