Гиперрализм (гипер... ва реализм), фотореализм — Америка ва Фапбий Европа рассомлик санъатида ХХ асрнинг 60-й.лари охирида шаклланган оқим. Г. бадиий услубдаги (абстраксионизм рад этган) ҳаётий аниқликни тиклашга интилди. Бунда фотосурат ёки кинокадр асосида ясама образлар яратиш ва ҳоказодан фойдаланилди. Г. намояндалари (АҚСҲ да Ч. Клоуз, Д. Перриш, Д. Хансон, Д. Эдди, Канадада А. Колвилл ва б.) рассом услубини деярли йўққа чиқарувчи техник усулларни қўллайди. Воқеликни ҳиссиз, нарса ва воқеаларни механик кўчирмасини яратиш ўз навбатида воқеликни ғайритабиий тарзда бузиб кўрсатишга олиб келди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил