Гипертироидизм (қалқонсимон безнинг сурункали гиперфунксияси) — қалқонсимон без томонидан тироксин гормони ҳаддан ташқари кўп миқдорда ишлаб чиқарганда юзага келувчи патологик ҳолат. Гипертироидизм сабабли танадаги метаболик жараёнларни жадаллаштириб юборади ва бунинг оқибатида кўп энергия сарфланиши сабабли тана вазнининг тез йўқотилиши ва юрак уриб кетиш ҳолатларига олиб келади. Гипертироидизм учун даво чораларининг бир неча турлари ишлаб чиқилган. Қалқонсимон без гормонлари ишлаб чиқаришни секинлаштириш мақсадида қалқонсимон без гиперфунксиясини экинлаштирувчи дорилар ва радиоактив изотопли ёддан фойдаланади. Баъзида гипертироидизмни даволаш қалқонсимон безнинг тўлиқ ёки бир қисмини олиб ташлаш билан ҳал қилинади.

Гипертириёдизм

Қалқонсимон без анотомик тасвири
КХК-10 Э05Тҳйротохиcосис [ҳйпертҳйроидисм]
КХК-9 246.9

Жуда кўп ҳолларда беморлар томонидан гипертироидизм эътиборсиз қолдирилади ва бу салбий оқибатларга олиб келади. Лекин кейинчалик ўтказиладиган даво чораларига қалқонсимон без яхши жавоб беради[1].

Симптомлари

Гипертироидизм бошқа касалликларга тақлид тариқасида намоён бўлиши мумкин, бу эса ташхис қўйиш жараёнини қийинлаштириши мумкин. Шунингдек, у турли хил белгилар ва аломатларга юзага келтирилиши мумкин, жумладан:Иштаҳанинг йўқолиши ва ёки овқат истеъмолининг меъёрда сақлангани ҳолида ҳам ёки кўпайса ҳам, тасодифий вазн йўқотилиши.

  • Юрак тез уриши (тахикардия) – дақиқада 100 дан кўп
  • Юрак ритмининг бузулиши(аритмия)
  • Юрак уриб кетиши
  • Иштаҳанинг ортиши
  • Асабийлашиш, хавотир ва депрессия
қалқонсимон безнинг масасси ортиши сабабли бўйин олдида бўртиб қолиши
  • Тремор -қўл ва оёқлардаги тинчликдаги қалтираш
  • Терлаш
  • Ҳайз сиклидаги бузулишлар
  • Иссиқликка сезгирликнинг ошиши
  • Ичаклар моторикасининг бузулиши, айниқса гипермотор ҳолати.
  • Катталашган қалқонсимон без (буқоқ), бўйин тагида шиш пайдо бўлиши мумкин
  • Чарчоқ, мушаклар кучсизлиги
  • Уйқу бузулиши
  • Тери қипиқланиб тўкилишиЮпқа, мўрт сочлар

Кекса одамларда юрак уриш тезлигининг кўтарилиши, иссиқликка чидамлилик ва оддий машғулотлар пайтида чарчаш тенденцияси каби белгилар ёки аломатлар кўп ҳолларда юзага чиқмайди[2].

Гревис офталмопатияси

Баъзида Гревис офталмопатияси деб аталадиган ноодатий муаммо кўзларга таъсир қилиши мумкин, айниқса бу ҳолар чекувчиларда кўп юзага келади. Ушбу патология кўз олмазси орқа қисмидаги тўқималар ва мушаклар шишиб кетганда юзага келиб, кўз олмасини нормал ҳимоя орбитасидан ташқарига чиқариб юборади- бу кўз чақчайиши шаклида намоён бўлади.

Кўз олмасининг кўз ёриғидан ташқарига чиқиб қолиши-экзофталм

Гревис офталмопатиясининг белгилари ва аломатларига қуйидагилар киради:

  • Кўз склерасининг қуруқлиги
  • Кўз қизариши ёки шиши
  • Бир ёки иккала кўзда ҳаддан ташқари катта кўз ёриғи
  • Ёруғликка сезгирлик, хира кўриш ёки тасвирлар иккиланиши, склера яллиғланиши ёки кўз ҳаракатининг пасайиши
  • Чиқиб кетган кўз олмалари

Сабаблари

Гипертироидизм Гревис касаллиги, Плуммер касаллиги ва тироёдит кабилар туфайли юзага келиши мумкин.

Қалқонсимон без бўйиннинг тагида жойлашган, кичик, капалак шаклидаги бездир. Қалқонсимон без инсон соғлиғига катта таъсир кўрсатади. Тана метаболизмининг барча жиҳатлари қалқонсимон без гормонлари томонидан бошқарилади.

Қалқонсимон без танадаги ҳар бир ҳужайрага таъсир қилувчи иккита асосий гормон – тироксин (Т4) ва триёдтиронин (Т3) ишлаб чиқаради. Улар организмнинг ёғлар ва углеводларнинг метоболизм тезлигини бошқариб туради, тана ҳароратини назорат қилишга ёрдам беради, юрак уриш тезлигига таъсир қилади ва оқсил ишлаб чиқаришни тартибга солишга ёрдам беради. Қалқонсимон без қондаги калсий миқдорини (калситонин) тартибга солишга ёрдам берадиган гормон ишлаб чиқаради[3].

Ортиқча тироксин(Т4) ишлаб чиқарилиш сабаблари

Одатда, қалқонсимон без керакли миқдорда гормонларни чиқаради, лекин баъзида у жуда кўп Т4 ишлаб чиқаради. Бу бир қатор сабабларга кўра юзага келиши мумкин, жумладан:

Гравес касаллиги.

Гревис касаллиги – бу автоиммун касаллик бўлиб, иммунитет тизими томонидан ишлаб чиқарилган антитаналар қалқонсимон без томонидан жуда кўп миқдордаТ4 ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу гипертироидизмнинг энг кенг тарқалган сабабидир.

Қалқонсимон безнинг гиперфункцияли тугунлари (токсик аденома, токсик мултинодуляр буқоқ ёки Плуммер касаллиги).

Гипертироидизмнинг ушбу шакли қалқонсимон безнинг бир ёки бир нечта аденомаси томонидан жуда кўп Т4 ҳосил қилганда пайдо бўлади. Аденома – бу безнинг бошқа қисмларидан чегараланган, қалқонсимон безнинг катталашувига олиб келиши мумкин бўлган саратонсиз (яхши сифатли) бўлакларни ҳосил қилувчи безнинг бир қисми.

Тироёдит.

Баъзида қалқонсимон без ҳомиладорликдан кейин, автоиммун ҳолат ёки номаълум сабабларга кўра яллиғланиши мумкин. Яллиғланиш безда сақланадиган ортиқча қалқонсимон гормонларининг қон оқимига чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Тироёдитнинг баъзи турлари оғриқли кечиши мумкин, баъзилари эса оғриқсиз кечиши мумкин[4].

Хавф омиллари

Гипертироидизм учун хавф омиллари қуйидагилардан иборат:

Оила тарихидаги ушбу касалликнинг учраб туриши-наслийлик, айниқса Гревис касаллиги

Аёл жинси

1-тип қандли диабет, анемия ва бирламчи адренал гормон етишмовчилиги каби сурункали касалликларнинг анамнезда мавжудлиги.

Асоратлари

Гипертироидизм бир қатор асоратларни юзага келтириши умкин:

Юрак муаммолари

Гипертироидизмнинг энг жиддий асоратларидан баъзилари юрак билан боғлиқдир. Буларга тахикардия, юрак уриши хавфли даражада ортиши бо'лмачалар фибриляцияси деб аталадиган юрак ритмининг бузилиши ва конгнетив юрак етишмовчилиги киради – бу юрак тана эҳтиёжларини қондириш учун етарли қон миқдорини ҳайдаб бераолмайдиган ҳолатдир.

Мўрт суяклар

Даволаш амалга оширилмаган ҳолатларда гипертироидизм суяклар мўрт ва заифлиги(остеопороз)га олиб келиши мумкин. Суяклар мустаҳкамлиги қисман улар таркибидаги калсий ва бошқа минераллар миқдорига боғлиқ. Қалқонсимон гормоннинг ҳаддан ташқари кўплиги организмдаги калсийни суякларга ўзлаштирилиш қобилиятига халақит беради.

Кўз муаммолари

Гревис офталмопатияси бўлган одамларда кўз муаммолари пайдо бўлади, улар орасида кўз бўртиши, қизариш ёки шиши, ёруғликка сезгирлик, хира ёки икки томонлама кўриш киради. Даволанмаганда жиддий кўз муаммолари хусусан, кўришнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Қизил, шишган тери

Камдан кам ҳолларда Гревис касаллиги бўлган одамларда Гревис дермопатияси ривожланади. Бу терига таъсир қилади, кўпинча оёқларда қизариш ва шиш пайдо бўлишига олиб келади.

Тиротоксик криз

Гипертироидизм тиротоксик криз хавфини ҳам юзага келтиради – аломатларнинг кескин кучайиши, иситма, пулс тезлашуви ва ҳатто делирияга олиб келади.

Диагностика

Гипертироидизм қуйидагича ташхис қилинади:

Касаллик тарихи(анамнесис морби) ва физик текширув.

Текширув бармоқлар чўзилганида енгил титроқ-тремор, ҳаддан ташқари фаол рефлекслар, кўз ўзгариши ва тана ҳароратининг юқорилиги, нам терини аниқлашга ҳаракат қилиши мумкин. Ютиниш пайтида қалқонсимон безни текшириш, унинг катталашганлигини аниқлаш, пулс тезлиги ва ритми аниқланади.

Қон тестлари.

Тироксин ва қалқонсимон безни огоҳлантирувчи гормон (ТТГ) ни ўлчайдиган қон тестлари ташхисни тасдиқлаши мумкин. Юқори даражадаги тироксин ва кам ёки мавжуд бўлмаган ТТГ миқдори қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллигини кўрсатади. ТТГ миқдори жуда муҳим, чунки бу сизнинг қалқонсимон безингизга кўпроқ тироксин ишлаб чиқариш учун сигнал берувчи гормон. Ушбу тестлар, айниқса, гипертироидизмнинг классик белгилари учрамайдиган катталар учун зарурдир. Агар текширилувчи биотин қабул қилавчи шахс бўлса, қалқонсимон бездаги қон текшируви нотўғри натижалар бериши мумкин – бу мултивитаминларда мавжуд бўлган Б витамили қўшимча. Агар биотин ёки биотинли мултивитаминдан фойдаланувчи текширилувчи бўлса, бу ҳақда шифокорни огоҳлантириши ва текширувдан камида 12 соат олдин биотин қабул қилмаган бўлиши лозим. Гипертироидизмга чалинган бемор қон намунаси:

Кўрсаткич Натижа Ўлчов бирлиги Нормадаги кўрсаткич
ТТГ 11.000 ммМЕ/мл,

мБирлик/л

0.4-4.0

1-триместр 0.1-2.5

2-триместр 0.2-3.0

3-триместр 0.3-3.0

Т3 эркин 8.69 Пмол/л 2.3-6.3
Т4 эркин 10.10 Пмол/л 10.3-24.5
Триоглобулинга антитана(АТ-ТГ 29.90 Бирлик/мл 0-40.0
Триопероксидазага антита(АТ-ТПО) >1000 Бирлик/л 0-35.0

Агар қон текшируви гипертироидизмни кўрсаца, шифокор томонидан қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари гиперфаоллигини аниқлаш учун қуйидаги тестлардан бирини тавсия қилиши мумкин:

Радиоёдни қабул қилиш тести.

Ушбу тест бемор қалқонсимон бези томонидан радиоактив ёднинг ўзлаштириш даражаси баҳолашга қаратилган бўлиб, бунда беморга радиоактив ёднинг кам дозаси берилади ва истемолдан 4, 6 ва ёки 24 соатдан кейин ёднинг қанча қисми ўзлаштирилганлиги текширилади. Айрим вақтларда манашу учта вақт ичида жараён ўзгариши уч бора текширилиши мумкин. Радиоактив ёднинг юқори ўзлаштирилган миқдори қалқонсимон без жуда кўп тироксин ишлаб чиқараётганини кўрсатади. Энг яқин мумкин бўлган сабаб Гревис касаллиги ёки қалқонсимон безнинг гиперфункцияли тугунлари мавжудлиги бўлиши мумкин. Агар гипертироидизм аниқланса ва радиоактив ёдни қабул қилиш даражаси паст бўлса, бу безда сақланадиган тироксин гормони қон оқимига оқиб чиқаётганини кўрсатади, бу тироёдит борлигини англатиши мумкин.

Қалқонсимон безни сканерлаш.

Ушбу текширув жараёнида беморнинг елка венасига радиоактив изотоп юборилади. Кейин бемор стол устида бошингизни орқага чўзган ҳолда ётади, бунда махсус камера қалқонсимон безнинг тасвирини компютер экранида яратади. Ушбу тест ёднинг қалқонсимон безда қандай тўпланишини кўрсатади.

Қалқонсимон безнинг ултратовуш текшируви.

Ушбу тест қалқонсимон безнинг тасвирини яратиш учун юқори частотали товуш тўлқинларидан фойдаланади. Ултратовуш текшируви қалқонсимон без тугунларини аниқлашда бошқа тестларга қараганда яхшироқ бўлиши мумкин ва ҳеч қандай нурланиш таъсири йўқ[5].

Нормадаги қалқонсимон без гормонлари кўрсаткичи:

Гормон Нормадаги кўрсаткич
Умумий тироксин 62-141 нмол/л
Эркин тироксин 1.5-2.9 мкг/100мл
Умумий триёд трионин 1.17-2.18 нмол/л
Эркин триёдтрионин 0.4 нгр/100мл
Калситонин 5.5-28 пмол/л

Даволаши

Гипертироидизм учун бир нечта даволаш усуллари мавжуд. Бемор учун энг яхши ёндашув ёшига, жисмоний ҳолатига, гипертироидизмнинг асосий сабабига, шахсий имтиёзларга ва бузилишнинг оғирлигига боғлиқ. Мумкин бўлган даволаш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Радиоактив ёд.

Перорал қабул қилинган радиоактив ёд қалқонсимон без томонидан сўрилади ва бу без ҳажмининг кичиклашувига олиб келади. Симптомлар одатда бир неча ой ичида йўқолади. Радиоактив ёд танадан ҳафталар ва ойлар ичида чиқиб кетади. Ушбу даволаш усули сабабли қалқонсимон безнинг гипофунксиясига олиб келиши ва бемор тироксин ўрнини қоплаш учун дори дармонлар қабул қилишига олиб келади.

Қалқонсимон безга қарши дорилар.

Ушбу дорилар қалқонсимон безнинг ортиқча гормонлар ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилиб, гипертироидизм аломатларини аста-секин камайтиради. Уларга метимазол (Тапазол) ва пропилтиоурацил киради. Симптомлар одатда бир неча ҳафтадан бир неча ойгача сақланинб кейин йўқола бошлайди, аммо қалқонсимон безга қарши дорилар билан даволаш одатда камида бир йил ва кўп ҳолларда ундан узоқроқ давом этади. Баъзи одамлар учун қалқонсимон безга қарши дори моддалари касалликни бутунлай йўқ қилиши, аммо бошқа одамларда релапс пайдо бўлиши мумкин. Иккала дори ҳам жигарга жиддий зарар этказиши мумкин, баъзан эса ўлимга олиб келади. Пропилтиоурацил жигар шикастланиши ҳолатларини кўп чиқаргани сабабли, уни одатда метимазол қабул қилаолмаганда ишлатиш керак. Ушбу дориларга аллергияси бўлган оз сонли одамларда тери тошмаси, иситма ёки бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Улар беморларни инфексион касалликларга кўпроқ мойил қилишлари мумкин.

Бета блокаторлар.

Аслида бу дорилар одатда юқори қон босимини даволаш учун ишлатилади ва қалқонсимон без функсиясига таъсир қилмаса ҳам, улар қалқонсимон без гиперфунксияси сабабли қўл ва оёқлардаги титрашини, юрак тез уриши ва фибриляция каби гипертироидизм аломатларини енгиллаштириши мумкин. Шу сабабли, шифокор қалқонсимон без даражаси меъёрга яқинлашгунча бемор ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам бериш учун ушбу дориларни ҳам буюриши мумкин. Ушбу дорилар одатда астма билан оғриган одамлар учун тавсия этилмайди. Ён таъсири сифатида чарчоқ ва жинсий дисфункцияни юзага келтириши мумкин.

Жарроҳлик (тироидектомия).

Агар бемор ҳомиладор бўлса ёки қалқонсимон безга қарши дориларни қабул қилаолмаса ва радиоактив ёд билан даволанишни истамаса қалқонсимон без жарроҳлик усули билан олиб ташланиши мумкин . Тироидектомияда қалқонсимон безнинг кўп қисмини олиб ташланади. Ушбу операциянинг хавф-хатарлари орасига овоз бойламлари ва паратироид безларининг шикастланиши каби салбий ҳолатлар киради. паратироид безлар-қалқонсимон безнинг орқа томонида жойлашган тўртта майда безлар қондаги калсий даражасини назорат қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари, танани нормал миқдорда қалқонсимон гормон билан таъминлаш учун левотироксин (Левоксил, Сйнтҳроид ва бошқалар) билан умрбод даволаниш керак бўлади. Агар паратироид безлари ҳам олиб ташланган бўлса, қонда калсий даражасини нормал ушлаб туриш учун беморга қўшимча дорилар буюрилади.

Гревис офталмопатияси

Агар Гревис касаллиги кўзга таъсир қилса (Гревис офталмопатияси), сунъий кўз ёшлар ва мойлаш геллари ёрдамида, шамол ва ёрқин чироқлардан ҳимояланиб, енгил белгилар ва симптомларни бошқариш мумкин. Агар симптомлар оғирроқ бўлса, кўз қовоқлари орқасидаги шишишни камайтириш учун кортикостероидлар, масалан, преднизон билан даволанишни тавсия қилиши мумкин.

Гревис офталмопатиясини даволаш учун иккита дори – ритухимаб (Ритухан) ва тепротумумаб қўлланади, уларнинг самарали эканлигини исботловчи аниқ далиллар ҳали етарли дарачада бўлмаса ҳам.

Баъзи ҳолларда жарроҳлик амалиёти асосий даво чораси бўлиши мумкин:

Орбитал декомпрессия операцияси.

Ушбу операцияда кўз бўшлиғи ва синуслар орасидаги суяк олиб ташланади – кўз ёриғи ёнидаги ҳаво бўшлиқлари. Жараён муваффақиятли бўлса, кўриш қобилияти яхшиланади ва кўзлар нормал ҳолатига қайтиши учун жой беради. Аммо операциядан кейин давом этадиган ёки пайдо бўладиган икки томонлама кўришни ўз ичига олган асоратлар хавфи мавжуд.

Кўз мушаклари жарроҳлиги.

Баъзида Гревис офталмопатиясининг чандиқ тўқималари бир ёки бир нечта кўз мушакларининг жуда қисқа бўлишига олиб келиши мумкин. Бу кўзларни текислашдан тортиб, икки томонлама кўришга олиб келади. Кўз мушаклари жарроҳлиги таъсирланган мушакни кўз олмасидан кесиб, орқага қайта тиклаш орқали икки томонлама кўришни тузатишга ёрдам беради.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳйпертҳйроидисм (овераcтиве тҳйроид)“ (2020-йил 14-ноябр). 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  2. ↑ „Эндокринология“. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  3. ↑ „Ҳаррисон'с эндоcринологй сеcонд эдитионс“. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  4. ↑ „Ҳйпертҳйроидисм“ (2021-йил 19-октябр). 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  5. ↑ „Эндокринология“. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.