Giperyadro
Qiyofa
Гиперядро — таркибига нуклонлардан ташқари гиперон ҳам кирадиган атом ядроси. Ядроларнинг секин ҳаракат қилаётган К-мезонларни тутиши, юқори энергияли зарраларнинг ядро нуклонлари билан ўзаро таъсири натижасида Г.-я. вужудга келади. Натижада секин ҳаракат қилувчи лямбда Л°-гиперон ҳосил бўлади, бу гиперон ўз навбатида ядро билан боғланган системани пайдо қилади. Г.-я. яшаш вақти Л°- гипероннинг яшаш вақти билан аниқланади (=1010 с). Биринчи Г.-я.ни 1952 йилда поляк физиклари М. Даниш ва Е. Пневскийлар топган. Барча маълум Г.-я.лар лямбда Г.-я.лар ҳисобланади, яъни Л"-гиперонли ядролардан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |