Гипохлоритлар - гипохлорит кислота НС1О нинг тузлари. Булар орасида калсий гипохлорит Са(С1О)2 муҳим аҳамиятга эга. Тўқимачилик, селлюлоза ва б. саноат тармоқларида оқартувчи моддалар сифатида қўлланади, барқарор заҳарли моддаларни йўқотиш, кир ўралар ва ташландикларни дезинфексия қилиш ва б. мақсадларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил