Гирифт — дутор, танбур, чанг сингари торли созларда ишлатиладиган ижро усули, мусиқа безакларидан бири. Бармоқ (ёки билак)ларнинг узлуксиз, тез ва бир текисда алмашиниб келаётган ҳаракатлари орқали бажарилади. Гирифт кучи бир хил бўлган зарблардан иборат бўлиб, куйларга ўзига хос нозиклик ва майинлик бағишлайди. "Бобурнома"да Гирифтни қонун созининг машҳур ижрочиси бастакор Хўжа Абдуллоҳ Марварид (ХВИ аср) ихтиро этганлиги таъкидланади (яна қ. Мусиқа ижрочилиги, Мелизмлар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил