Girin
Гирин, Сзилин — Шим.-шарқий Хитойдаги провинсия. Майд. 187 минг км2. Аҳолиси 26,4 млн. кишидан зиёд (1998), аксарияти хитойлар, шунингдек, корейс ва манчжурлар ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Чанчун ш. Г.нинг жан.-шарқий қисмини бал. 500–1200 м бўлган Манчжуриякорея тоғлари эгаллаган. Энг баланд ери — 2744 м (Байтоушан тоғи). Иқлими мўътадил, муссонли. Январнинг ўртача температураси —17°, —20°, июлники 20—24°. Текислик жойларида йиллик ёғин 400– 600 мм, тоғларда 1000 мм гача. Ҳудудининг анча қисмида деҳқончилик қилинади, 1/3 қисми ўрмон. Г.—мамлакатнинг муҳим саноат рни. Г. ҳудудида тошкўмир, мис, қўрғошин-рух, темир рудалари, олтин қазиб олинади. Сўнгари дар`сида катта ГЕС қурилган. Г.да автомобилсозлик, қора металлургия (Тунхуа) саноатлари барпо этилган. Ўрмон, ёғочсозлик, қоғоз ва кимё саноатлари ривожланган. Қишлоқ хо'жалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экинлари: маккажўхори, тариқ, гаолян, шоли, қанд лавлаги. Қорамол, чўчқа, қўй, йилқи, марал боқилади. Женшен йиғилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |