Girya
Гиря (форс. — йиғи, ўкирик) — ўзбек мумтоз мусиқасига мансуб икки қисмли ашула туркуми. 1-қисми Чапандоз, 2-қисми эса Талқинча доира усулларида. Парда тузилиши ва бош оҳанги Шашмақомнииг Сегоҳ мақомига мос келади. Г. лирик асар бўлиб, маҳбубага етиш йўлидаги машаққатларни акс эттирувчи ғазаллар билан айтилади. Илгари диний мазмундаги шеърлар билан ҳам айтилган. Чолғу куй сифатида ҳам якка созларда (кўпроқ танбур, дутор ва ғижжакда), ҳам турли ансамблларда ижро этилади. С. Юдаков вокалсимфоник асарларида, Сайфи Жалил ва Р. Ҳамроев симфонияларида "Г.1" дан фойдаланишган, Б. Умиджонов уни жўрсиз хор учун қайта ишлаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |