Гистиоцитлар (гисто... ва юн. ҳйтос — ҳужайра) — умуртқали ҳайвонлар ва одамлардаги бириктирувчи тўқима қужайраларининг бир хили. Тўп-тўп бўлиб ёки якка-якка жойлашади. Юмалоқ, бўлак-бўлак, дуксимон, кўпинча, узун ва ўсикли бўлади. Сохта оёқчалар ёрдамида ҳаракатланади. Эриган коллоид моддаларни организмнинг бошқа қужайраларига нисбатан кўпроқ ютиб, протоплазмасига тўплай олади. Фагоцитоз хусусиятига эга бўлгани учун организмда ҳимоя воситасини ўтайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил