Гистокимё, гистологик кимё — гистологияиннг бир бўлими; ўсимлик ва ҳайвон тўқималарининг кимёвий хоссаларини ўрганадиган фан. У организм ва тўқималарда кимёвий моддалар (оқсиллар, ферментлар, нуклеин кислоталар, углеводлар, липидлар) нинг олган ўрнини ва биокимёвий жараёнларни текширади. Ҳужайралар ҳақидаги фан — ситокимё моддаларнинг ҳужайрадаги ўрнини ўрганади. Г. ўсимликлар ва ҳайвонлар биологияси, биокимё, физиология, фармакология ва б. фанлар билан чамбарчас богланган. Г. ХХ асрнинг 30-йилларида вужудга келиб, ҳозир жадал ривожланмоқда. Г.нинг умумий биологик аҳамияти катта. Г.да аниқланаётган қонуниятлар гистология, патологик анатомияни ривожлантиришга, микроскопик структуралардаги кимёвий жараёнлар ўрни билан уларнинг махсус биологик функсиялари ўртасидаги боғланишни аниқлашга ёрдам беради. Ситофотометрия, авторадиография, ултрабинафша нурлар билан ўтказиладиган микроскопия, интерференсион микроскопия ва б. замонавий усуллардан фойдаланиб, текширилаётган моддалар (полисаҳаридлар, липидлар, оқсиллар ва б. кўпгина органик моддалар; шунингдек, тўқима ва ҳужайралардаги ноорганик компонентлар)нинг ўрни, миқсори ва бу миқдорнинг ўзгаришини аниқлаш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил