Gistonlar
Qiyofa
Гистонлар — ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраси ядросида учрайдиган оқсиллар. Гистонлар аргинин ва лизин қолдикларига бой бўлиб, ишқорий хоссаларга эга. Мол. м. 11000—21000. Ядрода ДНК билан бириккан ҳолда учрайди, хроматиннинг 25—40%ни (қуруқ оғирлик ҳисобида) ташкил этади. гистонлар хроматин таркибини турғунлаштиради, нуклеин кислоталар (ДНК ва РНК) синтезланишининг бошқарилиб туриши звеноларидан бири қисобланади. Гистонлар ҳужайра мембранасининг юқори молекуляр бирикмаларга нисбатан ўтказувчанлигини кучайтиради. Гистонларнинг ишқорий хусусияти улар гаркибига кирадиган аминокислоталарни ҳосил киладиган диаминомонокарбон (иккита амин ва битта карбоксил) гурухлар билан боғлиқ[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гистонлар“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |