Give In to Me
| „Гиве Ин то Ме“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Мичаэл Жаcксон (Слаш билан) сингли | ||||
| Дангероус албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1993-йил 15-феврал | |||
| Ёзиб олинган |
| |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги |
| |||
| Лейбл | Эпиc | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
| |||
| Продюсер(лар) |
| |||
| Мичаэл Жаcксон хронологияси | ||||
| ||||
| Слаш хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Гиве Ин то Ме“ ЁуТубеда | ||||
„Гиве Ин то Ме“ (таржимаси „Менга таслим бўл“) — Мичаэл Жаcксон ижро этган қўшиқ. Хонанданинг 1991-йилда чиқарилган „Дангероус“ номли студиявий албомига ўнинчи тарона ўлароқ киритилган. Қўшиқ Янги Зеландия сингллар хит-парадида кетма-кет тўрт ҳафта давомида биринчи поғонани эгаллаб турган. Буюк Британиянинг сингллар хит-парадида эса иккинчи ўринни эгаллаган. Стилистик жиҳатдан „Гиве Ин то Ме“ ҳард роcк жанридаги қўшиқ бўлиб, уни ёзиб олишда „Гунс Н' Росес“ гуруҳи гитарачиси Слаш иштирок этган[1][2]. Айрим танқидчиларнинг фикрича, ашулада жинсий алоқага агрессив шамалар бор[3][4]. „Гиве Ин то Ме“ фақат Европа, Австралия ва Янги Зеландияда сингл ўлароқ чиқарилган.
Танқиди
„Гиве Ин то Ме“ қўшиғи эълон қилиниши ортидан мусиқа танқидчилари томонидан ижобий баҳоланган. „Энтертаинмент Wеэклй“ нашри муҳаррири Давид Броwне Жаcксон ижросини олқишлаган[5]. Жамес Мастертон ҳафталик Буюк Британия хит-парадига ёзган тақризида „Wҳо Ис Ит“, „Блаcк Ор Wҳите“, „Гиве Ин То Ме“ ашулалари Жаcксон ижоди чўққиси намуналари эканлигини ёзган[6].
Клипи
Қўшиқ учун 1992-йилнинг 25-июлида хонанданинг „Дангероус Wорлд Тоур“ консерт дастури бошланишидан икки кун олдин Германиянинг Мюних шаҳрида клип суратга олинган. Клипда Жаcксон бас-гитарачи Музз Скиллингс, „Гунс Нъ Росес“ гуруҳи гитарачилари Слаш ва Гилбй Cларке ҳамда клавишли асбоб созанда Теддй Андреадис билан ашулани оломон олдида ижро этаётгани тасвирланган. Клип якунида Жаcксонга электр токлари урила бошлайди. Слашнинг „Лес Паул“ русумидаги электрогитарасига ҳам электр токи бориб урилади. Клип „Дангероус — Тҳе Шорт Филмс“ ҳамда „Мичаэл Жаcксонъс Висион“ видеоалбомларига киритилган.
Манбалар
- ↑ Cампбелл, Лиса. Мичаэл Жаcксон: Тҳе Кинг оф Поп. Бранден Боокс, 1993 — 309-бет. ИСБН 978-0-8283-1957-7. Қаралди: 16-октабр 2010-йил.
- ↑ Креwен, Ниcк. „Шреwд анд Дангероус“. Тҳе Ҳамилтон Спеcтатор (22-ноябр 1991-йил). 2012-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2010-йил. „Жаcксон алсо wанц то реач а роcк аудиэнcе, со Гунс 'Н' Росес гуитарист Слаш cонтрибутес ҳис тwо cенц ин Блаcк Ор Wҳите анд Гиве Ин то Ме, wҳиле Ҳеавй Д. сплиcес ин соме рап ат аппроприате моменц“.
- ↑ Тҳе Атлантиc, Волуме 269. Атлантиc Монтҳлй Cо, 1992 — 101-бет. Қаралди: 12-ноябр 2010-йил.
- ↑ Cампбелл, Лиса. Мичаэл Жаcксон: Тҳе Кинг оф Поп. Бранден Боокс, 1993 — 325–326-бет. ИСБН 978-0-8283-1957-7. Қаралди: 7-декабр 2010-йил.
- ↑ „Мусиc Ревиэw: Дангероус, бй Мичаэл Жаcксон“. Энтертаинмент Wеэклй (1991-йил 29-ноябр). 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ Мастертон, Жамес „Wеэк Эндинг Фебруарй 27тҳ 1993“. Чарт Wатч УК (1993-йил 21-феврал). Қаралди: 2022-йил 2-август.