Gli

Гли (тах. 2004-йил – 2020-йил 7-ноябр)[1][2] – Истанбулда жойлашган Аё София ибодатхонасида яшаши билан танилган мушук. Шунингдек, туристларнинг эътибори ортидан интернетда ҳам машҳурликка эришган. Гли 2004-йилда туғилган ва Аё Софияда тарбия топган. 2020-йилда Аё София масжидга айлантирилгач, мушук оммавий ахборот воситаларининг эътиборига тушган.
Гли 2020-йил 7-ноябрда Истанбулнинг Левент шаҳридаги ветеринария клиникасида вафот этди. Мушук жасади Аё София биносига дафн этилган. Инстаграмдаги @ҳагиасопҳиаcат аккаунти Глига бағишланган бўлиб, мушук вафоти даврида саҳифага 118,000 дан ортиқ одам обуна бўлган.
Ҳаёти
Гли 2004-илда Аё Софияда туғилган. Ушбу мушукнинг Пати ва Кıзıм исмли иккита укаси бор эди. Глининг фақат битта, Каракıз исмли қора рангли зурриёти бор эди[3]. Гли ўша пайтда музей бўлган Аясофияни зиёрат қилган сайёҳлар томонидан севилган ва у масжиднинг рамзига айланган. Гли биринчи марта Барак Обама 2009-йилда Аясофияга ташриф буюрганида Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Глини эркалаши ортидан машҳурликка эришган. Аясофиянинг масжидга айлантирилиши эълон қилинганидан сўнг, Гли ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда ва янгиликларда тез-тез тилга олиниши мушукка шуҳратнинг янги тўлқинини олиб келди. Президент воизи İбраҳим Калıн: „Бу мушук жуда машҳур бўлиб кетди, ҳали у қадар машҳур бўлмаганлари ҳам бор. Бу мушук у ерда яшайди ва барча мушукларга масжидларимизга хуш келибсиз деб қоламан“ дея фикр билдирди[4].
Гли 2020-йил 7-ноябрда Левентдаги ветеринария клиникасида вафот этди, у 24-сентябрдан бери даволанаётган эди. Мушук жасади Аё София боғига дафн этилган[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ҳагиасопҳиаcат“. 2020-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- ↑ 2,0 2,1 „Фамоус Ҳагиа Сопҳиа cат Гли диэс ат аге 16“ (эн). Даилй Сабаҳ (2020-йил 7-ноябр). 2021-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-ноябр.
- ↑ ҳагиасопҳиатр „Гли тҳе Cат оф Ҳагиа Сопҳиа“ (эн-УС). Ҳагиа Сопҳиа (2017-йил 14-декабр). 2018-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-апрел.
- ↑ Уста, Бüлент; Кüçüкгöçмен, Али. „Гли тҳе cат cан стай эвен ас Истанбул'с Ҳагиа Сопҳиа чангес“ (2020-йил 24-июл). 2020-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
Адабиётлар
- Геддо, Бенедетта „Дид ёу кноw Истанбул'с Ҳагиа Сопҳиа ҳас а ресидент cат?“ (эн). Лонелй Планет. 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- „Аясофя'нıн бекçиси кеди Гли“ (тр). НТВ. 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- Карабурç, Ҳарун „Аясофя'нıн кралиçэсийим“ (тр-ТР). Ени Şафак (2018-йил 28-январ). 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- „Аясофя'нıн маскоту Гли“ (тр). Миллиет (2018-йил 27-ноябр). 2020-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Гли“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |