Гўянда — 1) таъзия маросимида аза қўшиғини айтиб, марҳумга бўлган иззат-ҳурматини, унинг яхши ҳислатларини йиғи, йўклов, айтиш билан изҳор этувчи аёл; 2) қадимда тўй, сайил-томоша ва шодиёналарда ҳикоя, қисса айтгувчи киши. Гўяндалар якка-якка ёки театрлашган ансамбл тарзида ижро этишган. Ансамбл тарзидаги гўяндалар таркиби сароянда (ашулачи) ва навозанда (чолғучи)лардан иборат бўлиб, гўянда ҳикоясини куй ва қўшиқ билан ривожлантиришга хизмат қилган. Бу тоифадаги гўяндалар фақат эркаклардан иборат бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил