Gobi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Гоби (монголча гов — сувсиз жой) — 1) Марказий Осиёдаги чўл, чала чўл ландшафтли жойларнинг умумий номи. Гобининг ер юзаси текис, ўсимлиги сийрак, тупроғи кўпинча тошли, шўрланган бўлади, оқар сувлари бўлмайди. Грунт сувларидан чорвачиликда фойдаланилади; 2) Марказий Осиёдаги катта чўл. Монголия билан Хитой ҳудудида. Ғарбда Бейшан тоғлари билан, шарқда Катта Хинган тоғлари, шим.да Монголия Олтойи ва Хангай тоғлари, жан.да Наншан ва Олтинтоғ билан чегараланади. Уз. 2000 км чамасида, майд. қарийб 2 млн. км2. Кўп қисмининг бал. 900–1200 м. Айрим тоғларнинг нисбий бал. 1800 м. Қад. дарёларнинг қуруқ ўзанлари, терраса ва водийларнинг излари сақланган. Тектоник ҳаракатлар давом этмоқса. Гобида тошлоқ, гилли, қумли, шўрхок жойлар кўп. Тақирлар учрайди. Иқлими кескин континентал. Қишда антициклонлар вужудга келади, ҳаво очиқ бўлиб қаттиқ совуқ бўлади. Январнинг ўртача температураси —25°, баъзи кунлар —40° гача пасаяди. Июлда 25°, баъзан 45° гача кўтарилади. Йиллик ёғин Алашан Гобисининг шим.-ғарбида 68 мм дан Монголиянинг шимоли-шарқида 200 мм гача. Тупроклари каштан, қўнғир, бўз тупроқлар. Асосий ўсимликлари шувоқ, чалов, шўра, саксовул ва б. Гоби дашт ва чўллари асосан қўй боқиладиган яйловдир. Аҳоли чорвачилик билан шуғулланади. Деҳқончилик фақат дарё водийларидагина ривожланган. Монголия ҳудудида Катта Гоби қўриқхонаси бор.
| Гоби мўғулча: Говь, хитойча: 戈壁 (沙漠) | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Мамлакатлар | |
| Жойлашуви | Осиё |
| Узунлик | 1 500 км |
| Кенглик | 800 км |
| Майдони | 1 300 000 км² |
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |