Godavari
Годавари, Годи — Ҳиндистондаги дарё. Узунлиги 1450 км, ҳавзасининт майд. 290 минг км2. Ғарбий Гат тогларининг шарқий ён багридан бошланиб, Декан ясситоғлигини кесиб ўтади ва Бенгалия қўлтиғига делта (2 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Юқори оқими ва денгизбўйи текислигига чиқиш ерида остоналар устидан оқади. Ясситоғликда чуқур водийдан ўтади. Шу сабабли фақат қуйи оқимидагина суғоришда фойдаланилади. Ўртача йиллик сув сарфи 3500 м3/сек. Июн—августда суви кўпаяди. Ўрта оқими ва делтасида кема қатнайди. Годавари бўйида Рожамандри шаҳри жойлашган. Годаварида тўғонлар, йирик ГЕС ва ирригация системалари қурилган.
| Годавари | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |