Godograf
Ушбу саҳифани Годограф(Ҳодограпҳ) билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Годограф (юн. ҳодос — йўл ва ... граф) — 1) механикада — бирор вектор функсиянинг вақт давомида ўзгаришини кўрсатадиган эгри чизиқ. Масалан, МН эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётган нуқтанинг Г.и ҳар хил нуқталардаги тезликлар векторларига параллел ва тенг қилиб О нуқтага қўйилган векторлардан ҳосил бўлади (расм). Г. тушунчасини механикага У. Гамилтон киритган;. 2) сейсмологияда — сейсмик тўлқинларнинг манбадан кузатиш пунктигача етиб бориши учун кетган вақтнинг масофага боғлиқлигини кўрсатадиган эгри чизиқ. Бу чизиқнинг шакли ва қиялиги зилзила ёки портлаш ҳосил қилган тўлқинлар ўтган муҳитнинг эластик хусусиятларига боғлиқ. Сейсмик кузатишлар натижасида тузилган Г. ёрдамида ҳар хил чуқурликларда сейсмик тўлқинлар тезлиги, ер ости қатламлари қалинлиги аниқланади. Г. ёрдамида ер остининг тузилиши ва қазилма бойликларининг жойлашиши ҳақида ҳам маълумотлар олиш мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |