Гокла (7—1669/70) — Шимолий Ҳиндистонда деҳқонлар қўзғолонининг раҳбари, деҳқон-жот (қаранг Жопглар). 1669 йилда Матра округининг деҳқонжотлари заминдорлар зулмига қарши қўзғолон кўтарганлар. Қўзғолончилар Г. раҳбарлигида ҳукумат қўшинлари устидан бир неча бор ғалабага эришганлар. Бироқ Аврангзеб қўмондонларидан Ҳасан Қулихон қўшини зарбасига чидаш бера олмаган Г. 7 минг қўзғолончи билан асир тушган ва қатл этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил