Golem effekti
Голем эффекти – бу психологик ҳодиса бўлиб, бирон бир инсонга нисбатан пастроқ ва негатив баҳо бериш, инсон фаолиятининг ёмонлашишига олиб келади. Кўпинча, бу таъсир таълим ёки иш жараёнида кўп кузатилади.
.
Келиб чиқиши
Эффект яҳудий мифологиясида Прагалик раввин Лёв томонидан ҳаёт берилган лой жонзот голем номи билан аталган. Афсонага кўра, голем дастлаб Прага яҳудийларини қон туҳматининг даҳшатларидан ҳимоя қилиш учун яратилган[1]; аммо, вақт ўтиши билан голем тобора кўпроқ аҳлоқи ёмонлашиб, назоратдан чиқиб кетади ва йўқ қилиниши керак эди. Эффект 1982-йилда Бабад, Инбар ва Росентал томонидан голем афсонаси шарафига номланган, чунки у „ўз-ўзини амалга ошурувчи башоратларнинг салбий таъсирига қаратилган жамиятдаги олимлар ва ўқитувчиларнинг ҳолатини ифодалайди“.
Жараён
Голем эффекти ўзига зид назарий эффект Пигмалион эффектига жуда ўхшаш асосий принсипларга эга. Роберт Розентал ва Леноре Жейкобсоннинг "Синфдаги „Пигмалион“ асари ва кейинги тажрибалар раҳбарлар ёки ўқитувчиларнинг баҳолашлари ўз қўл остидагилар ёки ўқувчиларнинг фаолиятига таъсир қилишини кўрсатди. Ушбу эффектнинг энг чуқур ўрганилган ҳолатлари синф хоналаридир[2] [3]. Маълум бир талабанинг „билимли“ ёки „уқувсиз“ эканлиги ҳақида ўқитувчилар ўзларидан келиб чиқиб баҳолашганда, ўқитувчининг хатти-ҳаракати нафақат „билимли“ талабаларга ёқади (кўпроқ мақтов ёки эътибор билан қаралган), талабаларнинг ўзлари ҳам шунга мос ўзини тутишади, масалан, улар олдинги қатордаги стулларга ўтиришга мойил бўлишади[4]. Пигмалион эффекти ва кўпгина тадқиқотлар ушбу ҳодисанинг ижобий томонига қаратилган бўлса-да, Голем эффекти эса акси яни бошқаларга паст назар билан қарашни ифодалайди. Салбий қарашларга эга бўлган раҳбарлар ўз ходимларининг ишига ўз таъсирини кўрсатадиган хатти-ҳаракатларни намоён этишади, қўл остидагиларнинг ишларида эса салбий натижалар ва норозиликни кўриш мумкин. Раҳбар ҳам, унга бўйсунувчи ходимлар ҳам паст кўрсаткични сезса, негатив тахминлар тасдиқланади ва ишонч мустаҳкамланади.
Бабад, Инбар ва Росенталгача ўқитувчи/назоратчининг кутилиши ва унинг ишлашга таъсири бўйича тадқиқотлар биринчи навбатда Пигмалион эффектига қаратилган эди. Бабад ўзининг 1977-йилдаги маърузасида ривожланишида нуқсони бўлган талабаларга таъсир кўрсатди, аммо унинг 1982-йилги мақоласи кўпроқ умумлаштирилган талабалар сони туфайли Голем эффектининг асосий мақоласи ҳисобланади[5]. Олдинги Пигмалион эффекти тадқиқотлари натижаларини такрорлашдан ташқари, муаллифлар Голем эффектини қўллаб-қувватладилар. Нотўғри маълумотларга мойил бўлган ўқитувчилар ўзларининг пассив талабаларига актив талабаларга қараганда догматикроқ муносабатда бўлишди. Бинобарин, пассив талабалар актив тенгдошларига қараганда ёмонроқ натижа кўрсатдилар. Голем эффектига учраган ўқитувчилар актив ва пассив талабалар ўртасидаги хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай фарқ кўрмадилар.
Голем эффектига оид тадқиқотларнинг аксарияти таълим контексларига қаратилган бўлса-да, эффект иш жойда ҳам ўрганилган. Шранк томонидан Росентал ва Жейкобсон мақоласидан олдин ўтказилган тадқиқотда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси ҳавочилари тажрибадан ўтказилди[6]. Муаллиф биринчи курс талабаларини тасодифий равишда қобилият даражаларини белгилайдиган бешта синфдан бирига тайинлаш орқали „танлаш эффектини“ келтириб чиқарди. МcНатт иш жойидаги намуналар билан олиб борилган тадқиқотлар бўйича мета-таҳлил ўтказди ва Голем (ва Пигмалион) эффеки иш жойида худди синфда бўлгани каби бир хил даражада давом этишини аниқлади[7]. Бундан ташқари, Голем эффекти нафақат раҳбарлар ва уларнинг ходимлари эмас, балки бутун ташкилотларга ўз таъсирини ўтказиш мумкин[8][9].
Психологик механизмлар
Пигмалион/Голем эффектларининг натижалари кутилганидек бо'лган бўлса-да, уларнинг қандай ишлаши тадқиқотчилар орасида ҳали ҳам баҳсли бо'либ келмоқда. Иккала эффект ҳам Виктор Вроом’ун назариясидан келиб чиққанлиги таъкидланган[3]. Ушбу назария шуни кўрсатадики, одамлар ўзлари хоҳлаган ишни қилиш эҳтимоли кўпроқ[10]. Голем эффекти билан боғлиқ ҳолда, агар раҳбар томонидан баҳолаш паст бўлса, бўйсунувчилар ўзларини паст баҳолайдилар, бу эса натижанинг пасайишига олиб келади. Роwе ва ЎБриан Голем эффекти транзаксия харажатлари ва агентлик назарияларининг натижаси эканлигини таъкидладилар[11]. Уларнинг таъкидлашича, ўқитувчилар ўз синфларида оппортунистик хатти-ҳаракатларни кузатиб боришлари сабабли, баъзи талабалар бундай назоратни ўқитувчи уларга ишонмаслигининг белгиси сифатида қабул қилишлари ва ўз навбатида оппортунистик хатти-ҳаракатларга киришиши мумкин, чунки бу улардан кутилади. Пигмалион/Голем эффектини ўз ичига олган ўз-ўзини амалга оширадиган ғояларнинг моделлари таклиф қилинган бўлса-да, ҳеч қандай модел эмпирик синовдан ўтказилмаган[12][13]. Голем эффекти бошқа ўрнатилган мотивацион назариялар ва ташкилий хулқ-атвор тушунчалари, масалан, ўз-ўзини самарадорлик, лидер ва аъзолар алмашинуви ва трансформацион этакчилик билан боғлиқлигини ҳисобга олсак, бу тадқиқотнинг етарли эмаслиги кўриниб турибди[7].
Пигмалион эффекти
- Шунингдек қаранг: Пигмалион эффекти
Голем эффекти билан солиштирганда, Пигмалион эффекти ҳақида копроқ тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу, эҳтимол, ушбу тадқиқот Голем эффектларини ўрганишнинг ахлоқий муаммоларидан холи эканлиги билан боғлиқ бўлса керак. Пигмалион эффектини янада аниқроқ ва батафсил тавсифлаш ушбу мақола доирасидан ташқарида, аммо бу эффект бўйича бир нечта сўнгги тадқиқотлар уларнинг Голем эффектига таъсири ва келажакдаги тадқиқотлари ҳақида эслатиб ўтишга арзийди. Пигмалион эффекти экспериментал ва квази-экспериментал дизайнлар ёрдамида жуда батафсил ўрганилган бўлса-да, Голем эффекти билан боғлиқ услубий муаммолар туфайли, Голем эффекти бўйича чиқарилган хулосаларнинг аксарияти Пигмалион тадқиқотларининг ўзаро мувофиқ маълумотларидан олинган.
Маданиятлараро эффектлар
Сўнгги тадқиқотлар Пигмалион эффектини илгари ўрганмаган маданий муҳитда ўрганиб чиқилди. Мисол учун, яқинда ўтказилган тадқиқотда дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган япониялик гуманитар ёрдам ходимлари ўзлари маслаҳатлашган маҳаллий ташкилотларни қандай қабул қилишлари ва улар билан қандай муносабатда бўлишлари ўрганилди[14]. Тадқиқотчилар, ёрдам ходимлари маҳаллий ҳамкасблари ҳақида кўпроқ ижобий тасаввурга эга бўлганда, ташкилий самарадорликнинг юқори даражаси кузатилган деган фикрни қўллаб-қувватладилар. Бундай якуний натижалар „Голем эффектлари бундай кўп маданиятли муҳитда ҳам кузатилиши мумкинми?“- деган саволни туғдиради ва келажакдаги тадқиқотлар учун кенг имконият яратади.
Тескари Голем эффекти
Кўпгина замонавий ташкилотлар юқори/паст баҳолаш муносабатларида кундан-кун янги муаммога дуч келишмоқда: ёши каттароқ ходим ёш раҳбарга ҳисобот беради. Бу вазият чақалоқ боомер авлоди пенсия ёшига етганида тобора кўпроқ содир бўлиши кузатилмоқда[15]. Шундай қилиб, кекса ходимларнинг истиқболлари ва ёш раҳбарлар ҳақидаги тасаввурларининг таъсирини ўрганиш учун катта имкониятлар мавжуд, бу ҳодиса „тескари пигмалион“ деб номланади. Тескари Пигмалион эффекти Голем эффекти билан синоним эмас. Оддий Пигмалион ва Голем эффектларида ҳам назоратчининг баҳолашлари бўйсунувчининг ишлашига таъсир қилади, тескари Пигмалион ва Голем эффектларида эса бўйсунувчининг иш самарадорлиг раҳбарнинг ишлашига таъсир қилади. Бугунги кунга қадар ушбу мавзу бўйича жуда кам тадқиқот олиб борилди; аммо, бир тадқиқот шуни кўрсатдики, ёш ишчилар билан солиштирганда, ёш раҳбарлари бўлган кекса ишчилар ўз раҳбарларидан камроқ иш кутишади ва шунинг учун уларнинг етакчилик қобилятлари бошқа шароитларга қараганда пастроқ деб баҳоланади[16]. Ушбу тадқиқот тескари пигмалион сифатида ўрганилган эффектга ишора қилса-да, бу тескари Голем эффектининг мавжудлигига кўрсатма беради, чунки ходимларнинг раҳбарлардан салбий баҳо олишлари, натижада раҳбарнинг хатти-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу „тескари“ эффектга мисол бўлади, чунки одатий Голем эффекти раҳбар кутган йўналишда ходимларнинг хатти-ҳаракатларигача ишлайди. Бироқ, бундай тахминларни тўлиқ ва қатъий синаб кўриш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.
Шунингдек қаранг
- Педагогик психология
- Ишлаб чиқариш ва ташкилий психология
- Пигмалион эффекти – Голем эффектига қарама-қарши
- Ролларни ўйнаш
- Ўз-ўзини амалга оширадиган ғоялар
- Стереотип таҳдиди
Маълумотномалар
- ↑ „Тҳе Голем“. www.жеwишвиртуаллибрарй.орг. Қаралди: 2022-йил 14-май.
- ↑ Росентҳал, Р.. Пйгмалион ин тҳе cлассроом: Теачер эхпеcтатион анд пупилс' интеллеcтуал девелопмент. Неw Ёрк: Ҳолт, Ринеҳарт & Wинстон, 1968.
- ↑ 3,0 3,1 Эден, Д. (1984). "Селф-фулфиллинг пропҳеcй ас а манагемент тоол: Ҳарнессинг Пйгмалион". Аcадемй оф Манагемент Ревиэw 9 (1): 64–73. дои:10.5465/амр.1984.4277938.
- ↑ Чаикен, А. Л.; Сиглер, Э.; Дерлега, В. Ж. (1974). "Нонвербал медиаторс оф теачер-пупил интераcтион". Соcиал Эдуcатион 30 (1): 54–58.
- ↑ Бабад, Э. Й. (1977). "Пйгмалион ин реверсе". Жоурнал оф Спеcиал Эдуcатион 11 (1): 81–90. дои:10.1177/002246697701100112. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/жоурнал-оф-спеcиал-эдуcатион_спринг-1977_11_1/паге/81.
- ↑ Счранк, W. Р. (1968). "Тҳе лабелинг эффеcт оф абилитй гроупинг". Жоурнал оф Эдуcатионал Ресеарч 62 (2): 51–52. дои:10.1080/00220671.1968.10883758.
- ↑ 7,0 7,1 МcНатт, Д. Б. (2000). "Анcиэнт Пйгмалион жоинс cонтемпорарй манагемент: А мета-аналйсис оф тҳе ресулт". Жоурнал оф Апплиэд Псйчологй 85 (2): 314–322. дои:10.1037/0021-9010.85.2.314. ПМИД 10783547. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-апплиэд-псйчологй_2000-04_85_2/паге/314.
- ↑ Старбуcк, W. Ҳ.; Греве, А.; Ҳедберг, Б. Л. Т. (1978). "Респондинг то cрисес". Жоурнал оф Бусинесс Администратион 9 (2): 111–137.
- ↑ Эдwардс, Ж. C.; МcКинлей, W.; Моон, Г. (2002). "Тҳе энаcтмент оф организатионал деcлине: Тҳе селф-фулфиллинг пропҳеcй". Интернатионал Жоурнал оф Организатионал Аналйсис 10 (1): 55–75. дои:10.1108/эб028944.
- ↑ Вроом, В. Ҳ.. Wорк анд мотиватион. Неw Ёрк: Wилей, 1964.
- ↑ Роwе, W. Г.; О'Бриэн, Ж. (2002). "Тҳе роле оф Голем, Пйгмалион, анд Галатеа эффеcц он оппортунистиc беҳавиор ин тҳе cлассроом". Жоурнал оф Манагемент Эдуcатион 26 (6): 612–628. дои:10.1177/1052562902238321. ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/249669849.
- ↑ Эден, Д. (1990а). Пйгмалион ин манагемент: Продуcтивитй ас а селф-фулфиллинг пропҳеcй. Лехингтон, МА: Лехингтон Боокс, 1990. ИСБН 9780669122930.
- ↑ Суттон, C. Д.; Wоодман, Р. W. (1989). "Пйгмалион гоэс то wорк: Тҳе эффеcц оф супервисор эхпеcтатионс ин а ретаил сеттинг". Жоурнал оф Апплиэд Псйчологй 74 (6): 943–950. дои:10.1037/0021-9010.74.6.943. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-апплиэд-псйчологй_1989-12_74_6/паге/943.
- ↑ Инамори, Т.; Аналоуи, Ф. (2010). "Беёнд Пйгмалион эффеcт: тҳе роле оф манагериал перcептион". Жоурнал оф Манагемент Девелопмент 29 (4): 306–321. дои:10.1108/02621711011039132.
- ↑ Фуллертон, Ҳ.Н.; Тоосси, М. (2001). "Лабор форcе прожеcтионс то 2010: Стеадй гроwтҳ анд чангинг cомпоситион". Монтҳлй Лабор Ревиэw 11: 21–38. ҳттп://www.блс.гов/опуб/млр/2001/11/арт2фулл.пдф.
- ↑ Cоллинс, М. Ҳ.; Ҳаир Жр. Ж. Ф.; Роccо, Т. С. (2009). "Тҳе олдер-wоркер-ёунгер супервисор дяд: А тест оф тҳе реверсе Пйгмалион эффеcт". Ҳуман Ресоурcе Девелопмент Қуартерлй 20 (1): 21–41. дои:10.1002/ҳрдқ.20006. ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/237941169.