Golf sousi
Голф соуси (испанча: салса голф) — Аргентинада кенг тарқалган яхна қуюқ соус. Афсонага кўра, у бўлажак Нобел мукофоти совриндори Луис Федерико Лелуар томонидан 1920-йилларнинг ўрталарида денгиз бўйидаги Мар дел Плата курортидаги голф клубида ихтиро қилинган[1]. Лелуар 1916-йилда ўйлаб топилган машҳур Колумбия росада соусини такрорлаганлиги ҳақидаги фаразлар ҳам мавжуд. Қисқичбақаларни фақат маёнез билан истеъмол қилишдан чарчаганида, у официантдан турли хил ингредиэнтларни (сирка, лимон, хантал, кетчуп ва бошқалар) олиб келишни сўрайди ва уларни ўзаро аралаштириб тажриба ўтказади. Шинавандага кетчуп ва маёнезнинг аралашмаси кўпроқ ёқди. Лелуарнинг ҳамроҳлари тайёр маҳсулотни голф соуси деб аташган[2][3][4]. Соус тез орада қўшни Уругвайга ҳам тарқалди.
Рецептлари
Бир нечта рецептлар мавжуд, аммо соус ҳар доим маёнез ва томатли соус(мисол учун кетчуп)дан иборат бўлади. Унга лимон шарбати билан хантал тенг қисмларда қўшилиши мумкин. Соусга одатда хантал, лимон шарбати ва хуштаъмлик берувчи зираворлар
Голф соуси салатлар, гўштлар ва бошқа таомлар билан биргаликда истеъмол қилинади. Соус Палмитос деб аталадиган Аргентина анъанавий таомининг асосий таркибий қисмидир (испанча: палмитос cон салса голф). Бу таом-голф соусида пишган дудланган чўчқа гўштига ўралган палма дарахти ядросидир. Қўшни Парагвайда голф соуси ҳам жуда машҳур бўлиб, баъзида бедана тухуми билан истеъмол қилинади. Жанубий Америкадан ташқаридаги мамлакатларда голф соуси кўпроқ Мари Роуз соуси ёки қовуришга мўлжалланган соус сифатида танилган.
Ревуэлто Грамажо голф соуси билан бирга дастурхонга тортилади[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Аргентинская кухня шаг за шагом, Кулинарные шедевры мира. М.: Медиа Инфо Групп, 2013 — 8-бет. ИСБН 978-84-15481-74-4.
- ↑ „Салса голф | Традитионал Сауcе Фром Аргентина | ТастеАтлас“. www.тастеатлас.cом. Қаралди: 2020-йил 12-октябр.
- ↑ Эхтон, Жоҳн Ҳ.. Cруcибле оф Сcиэнcе: Тҳе Сторй оф тҳе Cори Лабораторй. Охфорд Университй Пресс, 2013 — 45-бет. ИСБН 9780199861088. Қаралди: 22-октабр 2018-йил.
- ↑ Эго Дуcрот, Виcтор. Лос саборес де ла Патриа: Лас Интригас де Ла Ҳисториа Аргентина Cонтадас Десде Ла Меса й Ла Cоcина (эс). Групо Эдиториал Норма, 1998. ИСБН 9789580447030.
- ↑ Жаcоб, Жеанне. Тҳе Wорлд Cоокбоок: Тҳе Греатест Реcипес фром Ароунд тҳе Глобе, 2нд Эдитион [4 Волумес: Тҳе Греатест Реcипес фром Ароунд тҳе Глобе] (эн). АБC-CЛИО, 2014-01-15. ИСБН 978-1-61069-469-8.