Гомофония (гомо... ва юн. пҳоне — товуш, овоз) — мусиқада кўп овозлилик тури; гомофонияда бир (одатда юқоридаги) овоз етакчи бўлиб, бошқа овозлар унга бўйсунади, жўр бўлади. Бу хусусияти билан гомофония барча овозларнинг тенг ҳуқуклилигига асосланувчи полифонияпан фарқ қилади. Гомофония атамаси асосан композиторлик ижодиётига нисбатан ишлатилсада, гомофониядаги овозларнинг бадиий-ифодавий нисбатлари (тенгсизлиги) оғзаки анъанадаги мусиқа, жумладан ўзбек халқ мусиқасига ҳам хосдир (мас, доира ёки дутор жўрлигида қўшиқ айтиш ва ҳоказо). Композиторлар ижодида гомофония, аввало, опера, оратория, кантата, жўрли яккахон қўшиқда ва чолғу мусиқасида қарор топди. ХВИИ—ХИХ асрлар Ғарбий Европа мусиқасида гомофониянинг кенг тарқалиши гармония воситаларининг жадал ривожи билан баробар борди. ХХ аср бошларида гомофоник мусика шакллари ўз ривожининг маълум поёнига етди. Ўзбекистон композиторлари (М. Бурҳонов, С. Юдаков, М. Бафоев ва б.) ҳам гомофония хусусиятларидан унумли фойдаландилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил