Gonit
Гонит (юн. гонй — тизза) — тизза бўғимининг серозли, сероз-йирингли ёки йирингли яллиғланиши. Йиринглатувчи кокклар, сил, сўзак микроблари ва б. сабаб бўлади. Г.да тизза қизаради, синовиал парда шишиб, бўғим бўшлиғида олдин сероз-фибриноз, кейин йирингли суюқлик йиғилади. Ўткир ва сурункали хили бор. Ўткир Г.да яллигланиш белгилари тез намоён бўлиб, яққол кўринади. Бўғим қаттиқ оғрийди, катталашади, бемор оёғини қимирлата олмай қолади. Сурункали Г. да бўғим шишиб, функсияси бузилади, бир оз қизаради, қизийди ва сал-пал оғрийди.
Г.нинг дастлабки аломатлари сезилганда дарҳол врачга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш лозим.
...ГОНИЙА (юн. гонеиа — туғилиш) — қўшма сўз бўлаги. Пайдо бўлиш, келиб чиқиш, туғилишни ифодалайди. Мас, космогония.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |