Goodison Park

Гоодисон Парк стадиони Англиянинг Ливерпул шаҳар Уолтон ҳудудида жойлашган бўлиб, 1892-йилдан буён Эвертон футбол клубинг уй стадиони ҳисобланади. У шаҳар марказидан 3 километр шимолда жойлашган ва 39,572 кишига мўлжалланган[1].Шунингдек, стадион Англия кубоги финали ва кўплаб халқаро ўйинлар, шу жумладан 1966-йилги Жаҳон чемпионатида ярим финал ўйинига мезбонлик қилган.
Дастлаб Эвертон 2024-йилда Брамлей-Мур Докдаги Эвертон стадионига кўчиб ўтишни режалаштирган эди, аммо клуб энди 2024-2025-йилги мавсум охирида ўз уйини тарк этишга қарор қилди, шундан сўнг Гудисон Парк бузилади[1].
Тарихи
Стадион 1892-йил август ойи расман очилди. Майдоннинг узунлиги Гудисон йўлига қарши қурилганлиги туфайли стадион Гудисон Парк деб номланади. Биринчи футбол ўйини 1982-йили 2-сентябрда Эвертон ва Болтон Уондерерс ўртасида бўлиб ўтди ва Эвертон 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди[2].
1895-йил 22-мартда бўлиб ўтган умумий йиғилишда клуб ниҳоят Гудисон Паркни сотиб олишга қодирлигини эълон қилди. Маҳоннинг маълум қилишича, Эвертон Гудисон Паркни уч йил олдинги Энфилд нархидан 650 фунт стерлингга арзонроқ сотиб олаётган эди, кўпроқ ер ва 25% каттароқ сиғимга эга Гоодисон Паркни сотиб олиш таклифи бир овоздан қабул қилинди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ҳисторй оф Гоодисон Парк“. Эвертонфc.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф Гоодисон Парк“. тоффеэwеб.