Gorizontallar
Горизонталлар, изогипелар — географик харитада денгиз (Дунё океани) сатҳида нисбатан бир хил баландликда бўлган нуқталарни бирлаштирадиган чизиқлар ҳисобланади. Географик ер юзасини релефи тўғрисида тасаввур беради.
Горизонталлар деб қуруқлик юзасидаги мутлақ баландлиги бир хил бўлган нуқталарни хариталарда туташтирувчи чизиқларга айтилади. Горизонталлардан жой планларида ва хариталарда релефни тасвирлаш учун фойдаланилади. Хариталарда, айниқса, жой планида тепалар ҳам, чуқурлар ҳам горизонталлар билан тасвирланади. Ер юзаси қайси томонга қия бўлса, горизонталларга қия томонни кўрсатувчи чизиқча қўйилади. Бу чизиқча бергштрих деб аталади. Бергштрихга қараб ботиқ ва тепаликлар ажратиб олинади. Ёнбағирлар жуда тик бўлса, планда майда тишларга ўхшаган чизиқлар билан кўрсатилади. Жарлар ҳам шундай чизиқлар билан тасвирланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |