Gormonlar
ҳ

Ўнгда: ўсимликлардаги гормонлар ҳаракати. Барглардан илдизгача (Арабидопсис тҳалиана).
Гормонлар (қадимги юнонча: ὁρμάω — ҳорманино — қўзғатаман) — ички секреция безлари (эндокрин безлар)да ишланиб чиқиб, қонга ва тўқима суюқлигига ўтадиган биологик фаол моддалар. Улар бутун организмга тарқалиб, турли аъзо ҳамда тўқималарнинг фаолиятини бошқаради.
Баъзилари муайян аъзоларга, масалан: Тиреотроп гормон — асосан қалқонсимон безда, Адренокортикотроп гормон (АКТГ) — буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватига, Эстрогенлар бачадонга таъсир этади ва ҳоказо.
Бошқалари (қалқонсимон без гормонлари, кортикостероидлар, ўсиш гормони ва бошқалар) организмнинг ҳамма тўқималарига (умумий) таъсир кўрсатади.
Гормонларнинг ўзига хос таъсир этиши турлича кимёвий тузилганлигига боғлиқ, масалан: Инсулин, углеводлар алмашинувига таъсир этади.
Тестостерон ва бошқа Андрогенлар ассимиляция жараёнларини кучайтиради, организмда азот тўпланишига сабаб бўлади,
Глюкокортикоидлар моддалар алмашинувини ўзгартириб, жигарда гликоген ҳосил бўлишини, айниқса бириктирувчи ва лимфоид тўқимада оқсилларнинг парчаланишини, Эстрогенлар бачадонда фосфолипидлар билан оқсил синтез бўлишини кучайтиради,
Ўсиш гормони (Соматотроп гормонлар) ёғ, Фосфор ва Калсий алмашинувига таъсир этади.
Гормонлар ҳужайранинг генетик аппаратини стимуллаш, ферментларни фаоллаштириш ва ферментатив реаксиялар тезлигини ўзгартириш йўли билан моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади. Улар оқсилнинг тузилишини белгилаб берадиган информацион рибонуклеин кислотасининг ҳосил бўлишини кучайтириб, оқсиллар биосинтезига таъсир этади. Ўсиш ва жинсий гормонлар организмнинг ўсишини, балоғатга етишини бошқаради. Зарур пайтда организм имкониятлари гормонлар иштирокида сафарбар қилинади. Масалан, хавф-хатар таҳдид қилганда ва шу муносабат билан мускулларга зўр келганда адреналин кўпроқ чиқарилиб, қондаги глюкозани кўпайтиради, юрак ва мияга қон боришини кучайтиради; организмга зарарли таъсир ортганда АКТГ кўпроқ чиқади. Организм нормал яшаб, ишлаб туриши учун гормонлар эҳтиёжга яраша ишланиб чиқиши керак. Нерв, гуморал ва гормонал омиллар ўзаро таъсир этиб, шунга ёрдам беради. Баъзан нерв системаси ички секретксия безлари билан бевосита боғланади. Қорин нерви таъсирланганда буйрак усти безларининг мағиз қаватидан адреналиннинг кўплаб чиқиши шундан далолат беради. Баъзан қўзғалиш нерв толалари орқали гипоталамусга боради, бу ерда рилизинг гормонлар (гипофиз гормонларни ажратувчи омиллар) деган моддалар ҳосил бўлади, шу моддалар гипофизга кириб, гипофизар (троп) гормонларнинг қўшимча чиқишига сабаб бўлади, булар эса перифериядаги ички секретксия безидан гормонлар чиқишини кучайтиради. Организмда қандайдир бирор сабаб билан гормонлар кўпайиб кеца, гипоталамусдан рилизинг гормон чиқиши тўхтайди, натижада гипофиз тегишли троп гормонларни камроқ чиқаради, шундан кейин перифериядаги ички секреция безидан гормонлар чиқиши ҳам камаяди. Қонда бирор гормонлар камайиб кеца (масалан тўқималарда гормонлар тез парчаланганда) рилизинг гормонлар чиқиши кучаяди, гипофиз троп гормонларни кўпроқ ишлайди, шундан кейин периферик без гормонларни ортиқроқ ишлаб чиқаради. Гипоталамусда гипофизнинг баъзи гормонларини ингибирловчи нейрогормонлар (пролактостатин, меланостатин, самотостатин) ҳам ишлаб чиқарилади. Улар таъсирида тегишли гипофиз гормонларининг ҳосил бўлиши камаяди. Қондаги гормонлар миқдори ўз-ўзидан ҳам бошқарилади. Масалан глюкоза кўпайиб кетганда у гликогеннинг парчаланишини тезлатиб, глюкоза миқдорини орттирувчи адреналин консентрациясини камайтиради. Организмда натрий тузлари етишмаса, буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватидан алдостерон чиқиши кучаяди, натижада буйрак каналчаларида натрий тузлари кўпроқ қайта сўрилиб, организмда ушланиб қолади. Демак, гормонлар маълум миқдорда ишланиб чиқиб, моддалар алмашинувини ва организмнинг бошқа функсияларини таъминлайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Туракулов Я. Х., Тиреоидниэ гормони, Т., 1972:
- Резников А. Гормонлар, Половиэ гормони и дифференсиация мозга, Киев, 1982;
- Корн е ва Е. А., Гормони и иммунная система, Л., 1988;
- Конопля Е. Ф., Мембранниэ механизми гормоналной регуляции. Минск, 1991.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |