Gormonoterapiya
Гормонотерапия (гормонлар ва терапия) — гормонлар ва сунъий (синтетик) гормонал препаратлар билан даволаш усули. Г. асосан одам организмида эндокрин (ички секресия безлари) аъзоларидан бирортасининг касаллик туфайли фаолияти сусайганда ёки тўхтаганда тегишли гормонлар ўрнини тўлдириш мақсадида ёки ўринбосар сифатида қўлланади (мас, қандли диабетяа беморга инсулин ёки Аддисон касаллигида кортизон берилади). Эндокрин безлар фаолияти билан боғлиқ бўлмаган касалликларда кузатиладиган яллиғланишлар, аллергик, иммунологик ва турли инфексион жароҳатлар туфайли гормонал баланс издан чиққанда уни тиклаш (стимулловчи) ва аллергик реаксияни сусайтирувчи (тормозловчи) гормон препаратлари ишлатилади. Замонавий тиббиёт амалиётида турли сурункали ички касалликларда Г. яхши наф беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |