Gospital
Госпитал (юн. ҳоспиталис — меҳмондўст) — ётиб даволанишга мўлжалланган ҳарбий тиббиёт муассасаси. Госпиталда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва офицерлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда мудофаа вазирлигининг ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилади. Госпиталда даволашдан ташқари, ҳарбий экспертиза ўтказиш, ҳарбий қисмлардаги врачларга даволаш-профилактика тадбирларини амалга оширишда ёрдам бериш, ҳарбий тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш каби вазифалар бажарилади.
Уруш вақтида ярадор ва беморларга тез ёрдам кўрсатадиган полк, дивизия, армия кўчма ҳарбийдала госпиталлари ва фронт орқасида жойлашган госпиталлар фарқ қилинади.
Туркистонда биринчи госпитал 1869-йилда Тошкент ш.да очилган. Ҳозир Тошкентдаги 2 та госпиталнинг Жиззах, Каттақўрғон, Навоий, Самарқанд, Тахиатош, Термиз, Фарғона, Чирчиқ ва Қарши ш.ларида филиаллари фаолият кўрсатади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |