Gotika
- Ушбу мақола ме'морий тарз ҳақидадир. Шу атаманинг бошқа маънолари учун Готика (маънолари) мақоласига қаранг.
Готика (италянча: готиcо — герман қабилаларидан готлар номидан олинган), готика услуби — Ғарбий, Марказий ва қисман Шарқий Европа мамлакатларида ўрта асрлар санъатида ҳукм сурган бадиий услуб. "Готика" термини Уйғониш даврида қўлланила бошлаган. ХИИ асрда роман услуби ўрнига юзага келган. Готикада етакчи ўринни меъморлик эгаллади, унда меъморлик, ҳайкалтарошлик ва рангтасвир (асосан витраж)нинг уйғунлиги буюк намунаси бўлган ибодатхона алоҳида ўрин тутади. Ибодатхона қуришнинг янги лойиҳа тизими ишлаб чиқилди: бош тарзи учли равоқли ва гумбазлари қовурғали (нервюр), оғирлиги аркбутанлар орқали ташқи девор ва таянч устунлар (контрфорс)га ўтказилган синчли тузилма. Гумбаз тўшамалари енгил қаламалар билан тўлдирилган, устун ораларидаги йирик ойналар витражлар билан безатилган, ғарбий тарзида миноралар (баландлиги-150 м гача) қурилган. Бу янги лойиҳа нефлар кенглиги ва бино баландлигини бирмунча оширган. Шунинг ҳисобига иншоот енгил, мужассамотига кўра кўкка чўзилган. Ичи ва ташқариси ҳайкаллар ва нафис тош ўймакори безаклар билан безатилган. Мужассамотида панжарали баланд миноралар муҳим ўрин тутган. Готика меъморлигига учли вимперглар, дераза ва пештоқлар, доира шаклидаги ойналар, безак қисм (фиал)лар ва ш.к. меъморий шакллар хос.
Готика ХИИ аср ўрталарида Шим. Франсияда юзага келди. ХИИИ аср 1-ярмида юксак даражада ривожланди. Шу ерда готиканинг тош ибодатхоналари ўзининг мумтоз шаклига эга бўлди. Биби Марям ибодатхонаси (Нотрдам, 1163—1257), Шартр (1194-1260), Реймс (1211-1311), Амен (1220—88) ва б.даги ибодатхоналар готиканинг юксак намунасидир.
Нидерландия, Шим. Германия, Скандинавия, Испания, Италия, Полша, Чехия, Латвия, Эстония ва б. жойларда ҳам готика маҳаллий анъаналар таъсирида ривожланди. Готиканинг илғор усуллари Уйғониш даври ва барокко меъморлигига ижобий таъсир кўрсатди.
Готика тасвирий санъати диний ва дунёвий дунёқарашлардаги уйғунликни сақлаган ҳолда ривожланди, айни вақтда воқеликни унинг ҳодисалари билан бирга акс эттиришга интилди. Ибодатхоналар безагида ҳайкал ва релефлар (мас. Реймс ибодатхонасида 2300 дан ортиқ ҳайкал), витражлар (Сен-Дени, Шартр ва б.да) кенг қўлланган, тасвирий санъат асарлари меъморий мужассамотга бўйсундирилган. Диний мавзудаги асарлар билан бир қаторда маиший лавҳалар, меҳнат жараёни акс этган, баъзан ҳажвий лавҳалар ҳам учрайди (Париж, Амен, Страсбург ва б. жойлардаги ибодатхоналар). Амалий безак санъати юксак даражада ривожланди: тош ва фил суяги ўймакорлиги, металл буюмлар, эмал ва ш.к. Рангтасвирда нисбатан китоб миниатюраси кенг тараққий этди, унда тарихий ва маиший лавҳалар ҳаққоний акс эттирилди.
Ўзбекистон ҳудудида ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида готика услуб-белгилари меъморликда пайдо бўлди (мас, Тошкент ш.даги Кирха биноси).
Неъмат Абдуллаев.[1]


Готика (италянча: готиcо - одатланилмаган) о'рта асрларда ривожланаётган Г'арбий, Марказий ва Шарқий Европани о'з қамровига олган сан'ат туридир. Готика роман тарзини о'рнини босиб келган. Готик тарз асосан ме'морликда ишлатилиш билан бир қаторда, о'з ичига ҳайкалтарошлик, рассомлик, китоб миниатурасини ҳам олар эди.
Готика ХИИ асрда Франсиянинг шимолида келиб чиқган ва ХИИИ асрда Германия, Австрия, Чехия, Испания ва Англияга тарқалган. Готика Италияга бошқа давлатларга қараганда кечроқ кириб келган. Шарқий Европага готика ундан ҳам кечроқ кириб келган ва узоқроқ сақланиб қолган (ХВИ асргача)
ХВ-ХВИ асрларда қурилган готик биноларга «неоготика» термини ишлатилади.
1980-йилларда «готика» термини субмаданият (готик субмаданият) ва мусиқада (готик рок) ишлатила бошлади.
Манбалар
| Санъатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |