Gotlar
Готлар — милоднинг бошларида яшаган шарқий герман қабилаларидан бири. Тарихчи Иордан (ВИ— аср) асарида Г.нинг асл ватани Скандинавия бўлиб, кейинчалик Болтиқ денгизи бўйлари, Висланинг қуйи оқимидаги ерларда яшаганлиги кўрсатилган. ИИ— аср охирида жануби-шарққа силжиб, ИИИ— аср бошларида Шим. Қора денгиз бўйларида ўрнашиб қолишган. Бу ерда улар ерли скиф ва сармат қабилалари билан аралашганлар. 238 й.дан бошлаб Г. бошқа қабилалар билан иттифоқ тузиб, Рим империяси, Болқон, Кичик Осиё ярим оролларига қарбий юришлар уюштиришган, 271 йилда Г. Рим империясининг Дакия вилоятини босиб олади. Қора денгиз бўйидаги ва Рим империясидаги шаҳарларнинг ривожланган маданияти Г. маданиятининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Г. шу даврда вестготлар (ҳоз. Молдова ва Руминиянинг шарқий томонларидаги ерларда яшайдиган), остготлар (Шим. Қора денгиз бўйи, Днестрнинг шарқий томонларида яшовчи) гуруҳларга бўлинган. ИВ— аср ўрталарида вестготлар орасида христианлик тарқала бошлади. ИВ— асрнинг 70-й.ларида гуннлар Г.нинг ерларига ҳужум қилишиб, 375 йилда вестгот, остгот ҳамда уларга қўшни дашт қабилалари иттифоқини тор-мор этишади. Шундан сўнг вестгот ва остготларнинг тарихи алоҳида-алоҳида издан кетади.
Ад:. Иордан. О происхождении и деяниях гетов, М., 1960.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |