Говкаптар (Cолумба палумбус) — каптарлар туркумига мансуб қуш. Ёввойи кўк каптардан бироз йирикроқ тана тузилишига эга.Европа, Шим. Африка ва Ғарбий Осиёда тарқалган. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида учрайди. Қишлаш учун кузда жанубга учиб кетади, баҳорда қайтиб келади. Тоғ ўрмонларида сувга яқин ерларда яшайди баъзан ҳиёбонларда учраб туради. Уясини дарахт шохларига қуради ёки бошқа қушларнинг эски уясидан фойдаланади. Баҳор, ёз ва куз мавсумида иккитада тухум қўйиб жуфти билан галма-галдан 17—18 кун босади. Полапонлари 15-20 кунда уяни тарк этиб эркин яшай бошлайди. Озиқланиш учун уясидан узоқларга галалашиб учиб боришади. Асосан дон, уруғ ва мевалар билан озиқланади. Овланадиган қуш сифатида аҳамияти ошиб бормоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил