Говмиш — зотдор серсут сигирларни ифодалайдиган атама. Г.нинг сутлилиги зотига, ёшига, боқиш ва парвариш қилишга боғлиқ. Г.лар ҳар галги соғин даврида 4—5 минг кг, айримлари ҳатто 10—12 минг кг сут беради. Ўзбекистонда боқиладиган қора-ола зотига мансуб Г.лар бир соғин даврида 3600—4500 кг, қизил чўл зотига мансублари 3000—4000 кг, швиц зотига мансублари 3500—4000 кг ва бу-шуев қорамол зотига мансублари 2500— 3500 кг сут беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил