Говхонасой — Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги сой, Ғузордарёни ташкил этувчиларидан бири — Катта Ўрадарёнинг чап ирмоғи. Бойсун тоғининг шим.-ғарбий ён бағридаги булоқлардан бошланувчи 20 та катта-кичик ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 15 км. Мавсумий қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Говхонасой ҳавзаси паст тоғларда жойлашган, ёғин кам ёғади, шунинг учун сув кам. Сувининг асосий қисми (80—85%) баҳорда оқиб ўтади. Говхонасойда жала ёмғирлардан сўнг баъзан тошқинлар бўлади.

Говхонасой
Тавсиф
Узунлиги 15
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил