Гой (кўплиги гойим) – „Таврот“да ушбу сўз „халқ“ деган маънони англатиб, яҳудийлар ёки бошқа халқларнинг барчаси „гойлар“ деб юритилган. Ўрта асрларга келиб гой атамаси яҳудийлик манбаларида аксар ҳолда бошқа халқларга нисбатан қўлланила бошланди ва ўзининг илк маъносини ўзгартирди. Ҳозирда яҳудийлардан бошқалар, яъни бошқа дин вакилларини ифодалайди. Библияда ушбу атама бир шахсга нисбатан қўлланилмайди, аксинча, 620 марта кўплик (гойим), 136 марта бирлик (гой) шаклида учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 140.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.