Градиент шамол — ишқаланиш кучи бўлмаган, барик градиент кучи С Ер айланишининг оғдирувчи кучи А ва марказдан қочма куч Г мувозанатлашган шароитда ҳавонинг горизонтал ҳаракати. Барча кучлар бир тўғри чи-иқда ётганлиги сабабли, Г.ш. изобара бўйлаб йўналган бўлади. Бир хил барик градиент майдонида Г.ш. тезлиги сиклон изобараси ҳолатида геострофик шамол тезлигидан кичик, антициклон изобараси ҳолатида эса ундан катта бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил