Градус (лотинча: градус — қадам, даража) ёки даража — температуранинг турли шкалаларига мувофиқ келадиган ҳар хил бирликларининг умумий номи. Селсий градуси (°С), Келвин градуси (К), Фаренгейт градуси (°Ғ), Реомюр градуси (°Р) мавжуд. Селсий шкаласида сувнинг музлаш температураси (0°С) билан қайнаш температураси (100°С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинади. Келвин шкаласида идеал газ молекулаларининг тартибсиз иссиқ,лик ҳаракати тўхташ температураси, яъни мутлақ нол (т°=273,15 °C) нол градус (0 К) деболинади. Фаренгейт шкаласида қор ва нашатир аралашмасининг эриш нуқтаси (0°С) билан киши танасининг нормал температураси (36°С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинган. Бу шкала бўйича 0 °C=32 °Ф, сувнинг қайнаш температураси 100°С=212°Ғ, демак, қор эришидан сув қайнашигача бўлган температура 180 °Ф. Реомюр шкаласида сувнинг музлаш ва қайнаш оралиғи 80 га бўлинган, яъни 100 °C=80°Р. Бу температура шкалалари орасидаги боғланиш қуйидагича: 1 К=1 °C=О,8Р=1,8 °Ф;

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил